Latest news

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  8 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Шўртан"га иккита гол урмоқчи эдим" News

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Шўртан"га иккита гол урмоқчи эдим"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Шўртан” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонларнинг ёш ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Бугун кучли рақибга қарши майдонга тушишимизни билардик, шу боис учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Иккинчи бўлимда “Шўртан” дарвозабони қизил карточка олиб, рақибларимиз 10 киши бўлиб қолишди. Шундан сўнг биз ўйин суръатини бир оз пасайтирдик. Негаки, кетма-кет ҳужумларга берилиб кетсак, рақиблармиз қарши ҳужумда бизни жазолашлари мумкин эди.    

Танаффусда мураббийларимиз бизга кўпроқ тўпга эгалик қилишмиз лозимлигини айтиб ўтишганди. Биз шу кўрсатмаларга амал қилдик, кўриб турганларингдек 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бугунги учрашувда тўғриси иккита гол урмоқчи эдим, лекин битта гол урдим (кулади). Энг муҳими ким гол уришидан қатъий назар, жамоамизнинг ғалабаси деб ҳисоблайман. Олдинда бизни қийин учрашувлар кутиб турибди.

Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Истиқлол” матубот хизмати билан хамкорликда тайёрланди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика