Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қиламан"
03 may 2018 22:47
News
Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қиламан"
- Ҳамидулло, ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги учрашувда сиз иккита гол уриб, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Раҳмат сизга! Авваламбор барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун яхши учрашув бўлди, қийин ва беллашувларга бой тарзда ўтди. “Локомотив” ёшлар жамоасида иқтидорли футболчилар кўп экан. Учрашувда иккита гол уриб, жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Насиб қилса эртанги учрашувда асосий жамоамиз ҳам ғалаба қозонади деган умиддаман.

- Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг келажакдаги режалари қандай?
- Келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қиламан. Ўз устимда ишлаб, янада кучлироқ футболчи бўлишга, миллий терма жамоа даражасига чиқишга ҳаракат қиламан. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга яна бир бор раҳмат айтаман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments