Latest news

16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  1 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  13 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади» News

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади»

Навоийда «Қизилқум» жамоасининг олий лига баҳсларида муносиб иштирокини таъминлаш йўлида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Футболчиларнинг юксак савияда ўйинлар намойиш этишлари учун Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, хомийлар барча шарт-шароитларни яратиб беришяпти.

Қисқа фурсатда «Рита-Инвест» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳамкорлигида Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси халқаро талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилди. Футбол майдони чими тўлиқ алмаштирилди. Хориждан техника ва зарур асбоб-укуналар келтирилди. Стадион дарвозалари ҳам Германия олиб келиб ўрнатилди. Футболчиларнинг ювиниш, кийиниш хоналари жаҳон стандартлари асосида жиҳозланганлиги эътиборга молик.

Яна бир қувонарли жиҳати, «Қизилқум» жамоасининг ўз майдонида ўтказаётган ўйинлари Навоий вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан тўғридан-тўғри тасвирга олиниб, ойнаи жаҳон орқали намойиш қилинмоқда. Дастлаб учинчи тур доирасида ўтказилган «Қизилқум» — «Олмалиқ» жамоалари учрашуви илк бор тўғридан тўғри телетомошабинлар ҳукмига ҳавола этилганди.

— Вилоятимизда миллионлар ўйини — футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Навоий вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Ҳамидулла Қарчиғаев. —  Бунга биз телеижодкорлар ҳам ўз ҳиссамизни қўшишга бел боғлаганмиз. Бешинчи турдан жой олган «Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари учрашувини вилоятимиз телетомошабинлари тўғридан тўғри ойнаи жаҳон орқали кузатиб боришганидан ташқари, мазкур ўйин телетасвирини илк маротаба Sport  телеканалига тақдим этдик. Натижа ёмон бўлгани йўқ. Тўғри, дастлабки тасвирларда айрим жузъий камчиликлар юз берган бўлиши мумкин. Шу боис, ҳамкасбларимиз ўз устиларида жиддий ишлаб, кўпроқ ижодий изланишга ҳаракат қилишяпти. Бу борада бизни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳозир учрашувлар тўртта телекамера орқали тасвирга олинаётган бўлса, яқин кунларда улар сони олтитага етказилиши кўзда тутилган. Яқинда янги ва замонавий телеускуна ва жиҳозларга буюртмалар бердик. Муҳими, ижодкорларимиз мухлислар учун қулайлик ва янги имкониятлар яратишдан ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз. «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлар ойнаи жаҳонда тўғридан тўғри намойиш этилади.

Айни пайтда «Қизилқум» жамоаси иштирокидаги ўйинларни республикамиз футбол мухлисларига яхши таниш, моҳир спорт шарҳловчиси Раҳмонқул Болтаев тўғридан тўғри стадионнинг ўзидан шарҳлаб бормоқда.

Вилоят телеижодкорлари келгусида ҳар бир тур учрашувида ўйинолди ва ўйиндан кейин «Қизилқум» жамоаси ва рақибларнинг футболчилари, мураббий-мутахассислари, шунингдек, мухлислар билан тезкор интервьюлар уюштиришни ҳамда ойнаи жаҳон орқали намойиш этишни ҳам режалаштиришган.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика