Latest news

00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1

Ҳамиджон Актамов: “Ёшларга ҳам таркибда ўрин беришга ҳаракат қиламиз” News

Ҳамиджон Актамов: “Ёшларга ҳам таркибда ўрин беришга ҳаракат қиламиз”

“Қизилқум” — “Динамо” жамоалари баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

—  Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин мухлисларимизга яна ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Кейинги учрашувларни юқори савияда ўтказишимиз учун ҳам бугун ғалаба жуда муҳим эди. “Динамо”да янги бош мураббий иш бошлаганлиги, таркибга бир қатор янги футболчиларнинг жалб этилганлиги жамоа ўйинини анча кучайтирганлиги кўриниб турибди.

—  Ҳозирда “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдони майсаси сифатини яхшилаш  мақсадида кенг кўламда қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шу боис, уй учрашувларини вақтинча “Сўғдиёна” стадионида ўтказяпмиз.

—  Кейинги ўйинда Тошкентда “Пахтакор” жамоаси билан ўйнаймиз. Бу муҳим ўйинга ҳозирдан тайёргарликни бошлаймиз. Чемпионат жадвалида жамоалар  тўплаган очколар ўртасида фарқ у қадар катта эмас. Биргина ғалаба имкониятингизни оширса, аксинча мағлубият жадвалдаги аҳволингизни оғирлаштириб юбориши мумкин. Шу боис, ҳар бир учрашувда фақат ижобий натижа қайд этиш учун майдонга чиқамиз.

—  Аста-секин ёшларга ҳам таркибда ўрин беришга ҳаракат қиламиз. Бугун ярим ҳимоячи Бобуржон Искандаров ўзининг фаоллиги билан бошқалардан ажралиб турди.У захирадан ўйинга қўшилган бўлса-да, ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, қисқа вақтда жамоадошлари билан тил топишиб кетганлигини барчангиз кўрдингиз. Искандаровга ўхшаган ўйинчилар жамоамизда талайгина. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика