Latest news

20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  0 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  9 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4

Ҳамиджон Актамов: "Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик" News

Ҳамиджон Актамов: "Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик"

"Қизилқум" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз мураббийи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Рақибимиз мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлишига қарамай, биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис бугун ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўйинда гол уриш учун кўплаб вазиятларни ярата олдик. Голгача Достон Ибрагимовнинг ўзида бир қатор яхши имкониятлар бўлди. Лекин ундан фойдалана олмади. Голдан кейин асосий эътиборни ҳимоя қаратдик. Аммо ўйин охирида биргина хато қимматга тушди. Ғалаба қозониб турган ўйинимизда, тайёр икки очкодан маҳрум бўлдик. Йигитларга раҳмат. Бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Ибрагимов нега захирага олинди? У кичик тўқнашувда жароҳат олгандек туюлди. Шу боис мажбурий ўзгаришни амалга оширдик... Олдимиздаги мақсад ўзгармайди. Қолган ўйинларда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика