Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  3 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  307 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Ҳамиджон Актамов: "Ўйиндан олдин "Сўғдиёна"ни ютиб қўйганимиз қимматга тушди" News

Ҳамиджон Актамов: "Ўйиндан олдин "Сўғдиёна"ни ютиб қўйганимиз қимматга тушди"

«Сўғдиёна»-«Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Қизилқум» жамоаси менеджери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисобни ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Жиззах жамоасини табриклайман. Аввалам бор мухлисларга раҳмат. Мухлислар билан тўла стадионнни анчадан бери кўрмаган эдим. «Сўғдиёна»нинг бугунги ғалабасида мухлислар асосий сабабчи бўлди деб ўйлайман. Жиззах жамоаси юқори ўринларга муносиб жамоа. Даврон Файзиев билан ўртоқмиз. Кўп фикрлар алмашиб турамиз. Даврон бор эътиборини ёшларга қаратиб, тўғри йўналишда кетаяпти.

— Лукинни тақдири нима бўлган? баъзи сайтларда уни клубда ишламаётгани ҳақида ўқигандик..

— Юрий Лукин ишдан бўшатилмаган. У менга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бизнинг жамоада бош мураббий бу — маслаҳатчи мураббий, яъни мен…

— Бугунги мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

— Биз бугун ўйиндан олдин «Сўғдиёна»ни ютиб қўйгандик. Рақибга нотўғри баҳо беришимиз бизга қимматга тушди.

— Шевченкони таркибда кўрмадик?

— Биз ПФЛдан футболчиларни рўйҳатдан ўтказаётганимизда оғир вазиятга кириб қолдик. Шевченкога шифокорлар ўйнамаслигини, соғлигида муаммолар борлигини айтишди. Биз ҳужумчи излаб, оҳири Наврўз Алимовни жамоага ёрдам бериши учун олиб келдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика