Latest news

00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  1 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  4 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11

Ҳамиджон Актамов: "Насаф" ҳақли ғалабага эришди" News

Ҳамиджон Актамов: "Насаф" ҳақли ғалабага эришди"

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Қизилқум” бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


- Тан олиш керак бугун “Насаф”  биздан кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Рўзиқул Бердиев жамоасига кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Очиғи, “Насаф”га қарши йигитлар руҳан ўзини қўлга ололмайди.  Учрашувдаги тезкор гол бизга салбий таъсир қилди. Қолаверса, Алишер Юсупов жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Шунга қарамай шогирдларим “Насаф”га яхши қаршилик кўрсатишди.  Ўйинга яхши тайёрлангандик. Фақатгина имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Тўғри, бизда жамоавий ўйин шаклланишига бироз вақт керак. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Яхши ижрочиларни жалб этишга ҳаракат қиламиз. Жисмоний ҳолатимиз яхши деб ўйлайман.  Куни кеча электрон ОАВларда Ҳамза Каримов боғлик хабарлар эълон қилинди.  Шу вазиятга ойдинлик киритишни истардим. Биз Ҳамза билан ўтган йили декабрда музокара олиб боргандик ва  келишувга эришгандик. У ҳеч қачон “Насаф”дан норозиман, деган гапни айтгани йўқ. “Насаф” ҳақида биз ҳам, у ҳам фақат ижобий фикрдамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика