Latest news

17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  0 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  2 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  3 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  25 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  3 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7

Ҳамиджон Актамов: "Менимча, ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди" News

Ҳамиджон Актамов: "Менимча, ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди"

“Қизилқум” — “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашишни истамади.

Журналистларни қизиқтирган саволларга мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов жавоб берди.

—  “Олмалиқ” таркиб борасида анча шаклланган жамоа, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Иккинчи  даврани бир мунча муваффақиятсиз бошлагандик. Анчадан бери кўп сонли мухлисларимиз ғалабаларимизни соғиниб қолишганди. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. Бугун фақат кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик, деб биламан.  Менимча,  ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди. Жамоамизни фаол қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

—  Чемпионат охирлагани сайин ҳар бир учрашув шиддатли тус олмоқда. Қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни юқори кайфиятда ва муносиб ўринда якунлашни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етади, деб ўйлайман.

—  Уй учрашувларини ўтказадиган “Ёшлар” спорт мажмуасида футбол майдони майсасини алмаштириш бўйича кенг кўламли ишларга амалга оширилмоқда. Шу боис, бу йилги мавсумни “Сўғдиёна” стадионида якунлаймиз. Ўйлаймизки, келгуси мавсумда ҳар томонлама халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган майдонда рақибларимизни қабул қиламиз. Келгуси режаларимиз ҳам, жамоа олдига қўйиладиган мақсадлар ҳам шунга яраша бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика