Latest news

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  3 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  2 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  6 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  29 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  3 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

Ҳамиджон Актамов: “Мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди” News

Ҳамиджон Актамов: “Мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди”

Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари учрашувидан (3:1) сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистларга ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Мавсумни ғалаба билан якунлаш ёқимли, албатта, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Бугунги чиройли футбол учун йигитларга катта раҳмат! Йилдан йилга чемпионатда мавқеимизни тиклаб бораётганимиздан хурсандмиз. Вилоятимизда ажойиб мухлислар бор. Уларнинг ҳурмати учун фақат ғалаба учун ўйнасанг арзийди. Бу йил бир мунча оғир мавсумни бошдан ўтказдик. Шунга қарамай, жамоамиз чемпионат етакчиларига қарши муносиб ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилди. Бир неча йил аввал кучлилар сафида жон сақлаш учун курашаётган “Қизилқум”дан энди мухлислар  катта ғалабаларни кутишмоқда.

Вилоятимиз раҳбарлари ва хомийларимиз саъй-ҳаракатлари билан клуб инфраструктураси босқичма-босқич шаклланиб боряпти. Якунланган мавсум ўзига хос синов йили бўлди. Афсуски, айрим муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бердик. Агар ҳаммаси мухлислар кутганидек бўлганида ҳозир жамоамиз совриндорлар қаторида бўларди.

Бир сўз билан айтганда, якунланган мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди. Келаси йили футбол клубимиз учун янги ва замонавий қароргоҳ барпо этилиши режалаштирилмоқда. Вилоят футбол федерацияси ҳамда хомийларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда клубимиз қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ишини янада жонлантиришни режалаштирганмиз. Юқори натижага бир кунда эришиб бўлмайди. Бунинг учун ҳали катта ҳажмдаги юмушларни амалга ошириш лозим. Ишонаманки, вилоятимизда жамоамизга хайрихоҳ ва қўллаб-қувватлаётган инсонлар билан яқин йилларда буни албатта уддалаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика