Latest news

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  3 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  13 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар ҳам инсон, улар ҳам адашади" News

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар ҳам инсон, улар ҳам адашади"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Керакли ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугун ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатдик ва зарур натижани қўлга киритдик.
Бугун ҳамма яхши ўйнади. Алоҳида бирор футболчини кўрсата олмайман. Миржалол Қосимов қатори майдонга тушган ҳамма борини берди.

Барибир ҳамма билан ўйнаймиз. Кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишимизни қуръа натижаларидан сўнг билиб оламиз. Уйда ёки сафарда ўйнашимизни фарқи йўқ. Ўзбекистондан чиқиб кетмаймиз.

Кубокда ҳам мақсадимиз бор. Суперлигани юқорироқда якунлашимиз мумкин эди. Иккинчи даврада жамоамизда ўзгаришлар бўлгани сабабли вақт етмай қолди. Очколар йўқотдик, пандемия ҳам таъсир қилди. Футболчилар ўйинларга тайёрлана олишмади. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Охиригача курашамиз.

Ҳакамлар ҳам инсон, улар ҳам адашади. Мен баҳо бера олмайман. Бир нечта ўйинларимиздан келиб чиққан ҳолда фикримни айтганман",- дейди Ҳамид Актамов.





Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика