Latest news

08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  1 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  5 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  161 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4

Ҳамиджон Актамов: «Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат баҳсларига қаратамиз» News

Ҳамиджон Актамов: «Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат баҳсларига қаратамиз»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашуви (3:1) якунлангач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
—Жавоб учрашуви қийин ўтишини олдиндан билардик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Чемпионатнинг охирги турида айнан «Андижон» билан ўтган учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритгандик. Шу ўйинда етакчи ўйинчиларимиздан айримлари жароҳат олишди. Бугун Алишер Юсупов, Баҳриддин Ваҳобов, Андрей Деркач ҳамда Вячеслав Шевченколарнинг майдонга тушмаганлиги ўйин натижасига салбий таъсир қилди. Уларнинг ўрнига эса кўпроқ ёшларга имконият беришга мажбур бўлдик. Ўйинни ёмон бошламадик. Аммо якунда барибир ёшларимизнинг тажрибасизлиги панд берди ва чорак финал йўлланмасини бой бердик. «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Энди бор эътиборимизни чемпионат учрашувларига қаратамиз. Олдинда «Металлург» жамоасига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Бекободликларни бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётганлигини барча кўриб, билиб турибди. Мақсадимиз эса ўзгармайди, кейинги ўйинларда ҳам чиройли футбол намойиш этиб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика