Latest news

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  2 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  83 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа" News

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун икки ҳил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда мажбурий ўзгаришдан кейин режаларимиз ўзгариб кетди. "Суғдиёна" ҳам яхши жамоа. Ҳисоб ўйинга мос бўлди, дуранг адолатли натижа деб ўйлайман.

Тўғриси икки жамоага ҳам бугун қийин бўлди. Баҳснинг 25-дақиқасида сув ичиб олишга имконият берилиши керак эди. Билмадим нима учун бугун бу нарса бўлмади. Натижада икки жамоа ҳам қийналди. Барибир ҳаво иссиқлик қилди, икки жамоанинг ҳам ўйин темпи бир хил бўлди.

Юқорида айтганимдек мажбурий ўзгариш режаларимизга таъсир қилди. Қадамбой Нурметов ўзи захирадан майдонга тушганди, уни яна алмаштириш бу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат эди. Рақиб ҳужумни кучайтирди, биз эса ҳимояни.

Шерали Жўраевни Жасур Ҳасановга қаршилик кўрсата олмади дея олмайман.

Аксарият алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бу билан Шерали Жўраев ёмон ўйнади деган фикридан йироқман. Жасур Ҳасанов ҳам майдонга янги куч билан тушди. Тактикамиз бўйича Шералини олдинга чиқардик",- дейди Ҳамиджон Актамов.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика