Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ҳамиджон Актамов: “Битта ўйинда ютқазгани учун жамоани “кўмиб” қўйиш керак эмас” News

Ҳамиджон Актамов: “Битта ўйинда ютқазгани учун жамоани “кўмиб” қўйиш керак эмас”

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қизилқум” (2:0) ўйинидан кейин матбуот анжумани ўтказилди.

Маросимнинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди ва журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Ҳ.Актамов: Аввало, “Бунёдкор” жамоасини бугунги ҳақли ғалаба билан табриклайман. Ўйин оғир бўлди. Майдон эгалари хато қилишимизни кутишди ва амалда бунга эришишди. Улар икки вазиятда бизни жазолашди. Иккала голни ҳам ўзимиз олиб келдик. Хатолар қимматга тушди. Агар ўзимиз ўйин давомида юзага келтирган хавфли вазиятларимизни голга айлантира олганимизда, якуний ҳисоб умуман бошқача кўринишда бўлиши мумкин эди. 

Ўйинга руҳий тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмадими? Йўқ, мен бундай фикр билдиришдан йироқман. Бугунги учрашувда қарши ҳужумлардан фойдаланишни мақсад қилгандик. Энди биласизми, ҳар бир билдирадиган фикрим баҳонага айланиб қолиши мумкин. Масалан, куннинг иссиқлиги. Ёки бўлмаса, вазиятлардан фойдалана олмаганимиз. Сиз “Бунёдкор” футболчилари “Қизилқум” ўйинчиларига қараганда кўпроқ югуришди, деяпсиз. Билмадим, балки ҳақдирсиз. Аммо, мағлубиятни ўзимизнинг иккита хато эвазига сотиб олдик. Беш нафар легионернинг ҳаракати ҳам бугун фойда бермади. 

“Қизилқум” жамоаси футболчиларининг ўртача ёши 31ни ташкил қилмоқда?! Мен статистикадан кўра аниқ фактлар билан ишлашни хуш кўраман. ЖЧ-2018да Россия терма жамоаси таркибида 38 ёшни қоралаган футболчи ўйнаяпти. Лекин ёшлардан кўра ҳаракати яхши бўлгани учун мураббий унга ишонч билдиряпти. Суперлига томонидан ўтказилган тестларда сиз айтган “қари футболчилар” белгиланган нормативларни жуда яхши топширишди. Ҳаракати яхши бўлган футболчини “брак”ка чиқара олмайманку! Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев сингари ёшлар ҳам ўйнашяпти. Буни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Кейин битта ўйинда ютқазгани учун жамоани “кўмиб” қўйиш ҳам керак эмас. Бундан аввалги 5-6та учрашувда мағлубиятга учраганимиз йўқ. Жўжани кузда санаймиз. Ҳали олдинда ўйинлар бор. 

Суперлигада кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз. Назарий жиҳатдан ҳали имкониятимиз бор. Ўзбекистон кубоги учун мақсад қўйилган. Қуръа натижасига кўра 1/4 финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан ўйнаймиз. Жорий йил ҳисобидан чемпионатда иккита, кейин назорат ўйинларида ҳам бу жамоа билан тўқнаш келдик. Умумий устунлик биз томонда. Ўйлайманки, биз “Қўқон-1912” тўсиғидан ўтиб оламиз. 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика