Latest news

22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  0 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  5 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  8 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  12 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  23 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  9

Ҳамид Деракшан: "Бизда "Бунёдкор" ҳақида барча маълумотлар бор" News

Ҳамид Деракшан: "Бизда "Бунёдкор" ҳақида барча маълумотлар бор"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Персеполис" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамид Деракшан иштирок этди.
"Барчага Ассалому алайкум. Умид қиламизки эртага яхши ўйин ўтказамиз. Бизда "Бунёдкор" жамоаси ҳақида кўп маълумотлар бор, жуда яхши ва кучли жамоа. Сўнгги бор Дубайда ўртоқлик учрашувини ўтказгандик. Лекин бугунги таркиб ўша пайтдаги таркибдан анчагина ўзгарган. Яхши натижага эришишга умид қиламиз", - дейди Ҳамид Деракшан.

- Эртага жамоа ўз ўйинини кўрсатадими ёки сафарда бўлгани туфайли "Бунёдкор"га қараб ўйнайдими?
-
Албатта биз рақибнинг олдинги ўйинларини таҳлил қилиш натижасида ўйин олиб бормоқчимиз. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш.

Эронлик журналист савол: - "Персеполис" 1-турда яхши ўйин кўрсатганди. Эртага ҳам яхши ўйин кўрамизми?
- Биз бутун кучимизни ишга солиб ўйин кўрсатмоқчимиз. Яна бир бор қайтараман, мақсадимиз - ғалаба.

- Таркибда йўқотишлар борми?

- Жамоада фақат икки нафар футболчи жароҳат олган ва Эронда қолган.

- Жамоа олдига ОЧЛда қандай мақсад қўйилган?
- Дастлабки турда кучли рақибни 3:0 ҳисобида мағлуб этдик. Биринчи қадамни жуда яхши қўйдик.

- Бразилиялик футболчи Тадеу ҳам жароҳат олганми? У Тошкентга келганми?
- Йўқ унда жароҳат йўқ. У жамоа билан бирга Тошкентга етиб келган.

- "Персеполис"нинг кейинги йил ОЧЛга чиқиш имкони жуда паст. Жамоа асосий эътиборни Эрон чемпионатига қаратадими ёки ОЧЛгами?

- Биз имкон қадар яхши ўйнашга уринамиз. Осиё чемпионлар лигасини яхши бошладик, ички чемпионатда ҳам юқори ўринлар учун курашамиз.

- "Персеполис" жамоаси Эронда анчагина таниқли, нима деб ўйлайсиз унинг Ўзбекистонда ҳам мухлислари борми?
- Ўзбекистонда ҳам кўплаб эронликлар яшашади. Агар эртага улар келиб бизга мухлислик қилишса хурсанд бўлардик.

- Эрон клублари Осиё миқиёсида кучсиз. Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш "Персеполис" клуби билан қандай алоқаларни ўрнатган?

- Ундай демаган бўлардим. Сабаби ОЧЛда ўйнаётган клубларнинг бир қатор футболчилари терма жамоада ўйнайди. Эрон терма жамоаси мураббийи бизнинг клуб билан доимий алоқада.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика