Latest news

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  72 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ" News

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ"

Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? "Навбаҳор" жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзи учун керакли бўлган уч очкога эга чиқди. Кутилмаганда икки нафар асосий таркиб футболчимиз жароҳат олди. Натижада ёшларни майдонга туширдик. Уларга ҳам имконият бериш керак. Бугун ғалаба қозонамиз деб ўйлаган эдик. Аммо, ўйинимиз ўхшамади, омадимиз келмади. Икки нафар футболчининг жароҳати жуда катта таъсир қилди. Захирани амалга оширгунимизга қадар ўйинимиз яхши чиқаётган эди. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Боз устига Шерали Жўраев ҳам таркибда йўқ эди. Балки шулар ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз ва охиригача курашамиз. 

Салим Мустафоев ва Ойбек Қиличевнинг жароҳати оғир эмас. Тез кунларда тузалади деган умиддамиз. Бугунги ўйинда ёрдам бера олишмади. 

Достон Ибрагимов билан ҳали алоқага чиққанимиз ва топганимиз йўқ. Чақиряпмиз, ҳали келганича йўқ. Шерали Жўраев "Андижон" билан ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган, хотирасини йўқотган, эслолгани йўқ",- дейди Ҳамид Актамов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика