Latest news

10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  1 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  3 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  8 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  9 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  11 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  19 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  146 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ" News

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳақиқатдан ҳам бугун қизиқ ўйин бўлди. Икки жамоага ҳам ғалаба керак эди, олти очколик баҳс гувоҳига айландик. Жамоамиз тўпни назорат қилди ва кўпроқ ҳужумлар уюштирди. "Андижон" ҳимояда тартибли ўйнади. Охиригача гол ўтказмасликка ҳаракат қилди. Охирги учрашувларда ҳужумга якуний нуқтани қўйишга қийналмоқдамиз. Қолган барча нуқталарда яхши ҳаракат қиляпмиз. "Андижон" ҳам қийин вазиятда, уларга очко сув ва ҳаводек зарур. Икки жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади",- дейди Ҳамид Актамов.

- Биринчи даврада жамоа оғир аҳволда эди. Иккинчи даврада эса бир мунча яхшиланди. Жамоага ҳозирда турнир жадвалида ҳавфли ҳудуддан узоқда эканлиги ҳотиржамлик бердими?

- Ҳеч қандай ҳотиржамликка берилганимиз йўқ. Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Бу ўйинларда ҳам максимал даражада ҳаракат қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Камчилигимиз гол уролмаяпмиз.

- "Қизилқум" бугунги учрашувда бир очко қўлга киртидими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча икки очко йўқотдик. 

- Охирги тўртта тур марказлашган ҳолатда нейтрал майдонда ўтишига қарши эмасмисиз?

- Раҳбарият нимани лозим топса биз қўллаб-қувватлаймиз. Қаерда бўлса ҳам Ўзбекистонда ўйнаймиз. Кўпчилик нимани таклиф қилган бўлса шунинг тарафдориман. 

- Биринчи бўлимдан сўнг жамоа сардори Шерали Жўраевни алмаштирдингиз...

- Шерали Жўраевнинг чиқиб кетгани таъсир қилди. Бошидан жароҳат олди, ҳозир касалхонада. 

- Ҳамиджон Актамов охирги маротаба қачон ўринбосарлар жамоасининг ўйинига борган?

- Ҳар доим бораман. Фақат кеча бора олмадим. Жамоанинг машғулоти билан ўринбосарлар жамоасининг ўйини бир хил вақтга қўйилган.  

- Сизни кўпчилик менежер сифатида Самвел Бабаянга қиёслашади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ. Мен ўзимнинг ишимни проффессионал даражада қиляпман. Ўзим тўғри йўлдаман, бировга тақлид қилиб ишламайман. 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика