Latest news

11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  0 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  7 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у? News

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у?

Хабарингиз бор, ЎФФ қошида "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси тузилган.

Аҳрол Иноятов раҳбарлик қилаётган мазкур қўмита ўзбек футболидаги келишилган ўйинларга қарши курашиш билан шуғулланади. Айтиш керак, қўмита нафақат футболимиздаги шаффофликни сақлаш учун ҳаракат қилмоқда, балки уни тартибга солиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Яъни, учрашувларни келишувгача етиб бормасидан аввал олди олинмоқда. Икки йилдан буён олий лига клубларининг аъзолари "Ҳалоллик декларацияси"га имзо чекмоқда. ПФЛ ўзи ишлаб чиққан Регламентга бу имзосиз жамоа аъзоларига чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияни берилмаслигини ҳам киритган. Бир саҳифадан иборат мазкур декларациясида нималар ёзилгани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Биз бугун шу ҳақида маълумот берамиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек, олий лига клублари ўз аъзоларини (раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, ходимлар) янги мавсум учун ПФЛдан рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур декларацияга имзо чекиши шарт. Қолаверса, имзо чекувлар орасида ҳакамлар, ассистентлар, назоратчилар ҳам бор. Декларациясининг энг юқори қисмига имзо чекаётган инсоннинг исми-шарифи, паспорт маълумоти, туғилган санаси ва жойи, миллати, лавозими ҳамда телефон рақами ёзиши учун жой ажратилган. Кейин имзо чекувчиларнинг мажбуриятлари ёзилган. Мажбуриятлар қуйидагилардан иборат:

- Расмий спорт мусобақаларининг, жумладан, футбол билан боғлиқ букмекерлик идорасининг тотализаторлар бўйича фаолиятига аралашмаслик;   

- Учрашувларнинг натижасига бевосита ва билвосита таъсир ўтказиш. Яъни, сотиб олишга ҳаракат қилиш ёки қўрқитиш;

- Сотиб олишга ҳаракат ёки норматив спорт ҳужжатларига қарши ноқонуний фаолиятлар бўйича маълумот беришга мажбур. Маълумот берган инсонларнинг исм-шарифи сир сақланишини ЎФФ кафолатлайди;

- Барча текширувлар бўйича маълумот олишда ҳамкорлик қилиш, ёрдам бериш;

- Декларациясидаги барча талаблар ФИФА ва ОФК Низомига, ЎФФ Регламентига, ЎФФ Экспертлар қўмитаси Низомига, ЎФФ Тартиб-интизом кодексига тўғри келиши билан танишиб чиққач, буни имзо орқали тасдиқлайди.

Шундан сўнг, исм-шариф, муддати ёзилади, имзо ва муҳр қўйилади.

Декларациянинг сўнгги қисмида эслатмалар берилган:

- Расмий ўйинларда натижага бевосита ва билвосита таъсир ўтказган, яъни, спортчилар, хусусан, ҳакамлар, мураббийлар, клуб раҳбарлари ёки бошқа расмий шахслар бу борада ўзлари маълумот беришса, жавобгарликдан озод бўлишади.

- Мазкур декларацияга имзо чекмаган футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарлари, ҳакамлар, назоратчилар, ЎзПФЛ вакили Ўзбекистон миқиёсидаги расмий футбол мусобақаларига қўйилмайди.

Фурқатбек НИШОНОВ

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика