Latest news

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  4 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  16 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  20 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади" News

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади"

Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин кескин ўтди. Ўйлашимча биз ўйинда устунликка эришдик. Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади. Ваҳимали ҳеч нарса бўлмади, ўз олдимизга қўйилган вазифа - Суперлигага чиқиш учун курашишда давом этамиз", - деди Ҳаким Фузайлов. 

- 77-рақамдаги футболчи жуда фаол ўйнаётганди, аммо уни алмаштирдингиз...
- Файзулло Жуманқўзиевни рақиблар кўп бор йиқитишди, шифокорлар унга неча бор ёрдам беришди. Тўғри у фаол бўлди, голли пас берди. Ўйин анчагина кескин ва тўқнашувларга бой бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги учун уни асрашга қарор қилдим.

- Бугун легионер ҳужумчи Сонг Лонгжи майдонга тушмади...
- Бугун ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов анча фаол ўйнади ва гол урди. Ҳужумда ҳавода ҳам, ерда ҳам курашларда ғолиб чиқди. Ярим ҳимоячиларга катта юклама тушди. Шу боис Сонг Лонгжини майдонга туширмадим.

- Сўнгги дақиқаларда ҳакам билан тортишиб, сариқ карточка олдингиз. Ўша вазиятда пенальти бор эди деб ҳисоблайсизми?
- Мен вазиятга яқин тургандим, ҳакам эса мендан ҳам яқинроқ эди. Тўп нотабиий ҳолатдаги қўлга текканини кўрдим. Аммо ПРО лигада VAR йўқ. Ҳакамларни текширадиган комиссия бор. Уларнинг хулосасини кутамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика