Latest news

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  1 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  7 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Ҳаким Фузайлов: "Мавсумдаги илк ғалаба учун йигитларга раҳмат" News

Ҳаким Фузайлов: "Мавсумдаги илк ғалаба учун йигитларга раҳмат"

Про лига 3-тури доирасидаги "Бухоро" – "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Нима ҳам дердим, бу йил Про лигада жамоалари ўтган йилгига қараганда нисбатан тенг кучли. Кучсиз жамоалар йўқ. Бугунги ўйин бунинг исботи бўла олади. "Турон" жуда яхши қаршилик кўрсатди. Йигитларга илк ғалабани қўлга киритишгани учун раҳмат айтаман. "Турон" бунга қадар кетма-кет иккита ғалабани қўлга киритганди. Менимча, "Бухоро" рақибга нисбатан кўп вазиятлар яратди", – дейди Фузайлов. 

- "Бухоро" икки йилдан бери ўз майдонида ўйнаётгани йўқ. Нима деб ўйлайсиз, "Бухоро" меҳмонда ўйнайдиган жамоа сифатида шаклланиб бўлдими?

- Албатта, бу ҳақда гапириш оғир. Стадионни кўрдим. Апрель ойи ўрталарига келиб ўз майдонимизда тўп тепишимиз мумкинлигини айтишди. Футбол мухлислар учун ўйналади.

- "Турон" жамоаси бош мураббийи майдон ҳолатига ёмон баҳо берди. Сиз қандай фикрдасиз?

- Бундай фаслда кузатиладиган ҳолат. Албатта, чим бироз юмшоқроқ. Ҳозир баҳор. Ўйлайманки, бир неча ҳафтадан сўнг ҳаммаси жойига тушади. Жамоамиз янги. 2:0 дан сўнг хотиржамликка берилишди. Иккинчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Сербиялик дарвозабонни жамоага олиб келиш қарори кимдан чиқди?

- Ўз вақтида "Истиқлол"да ишлаганимда у қўл остимда ўйнаган. Профессионал футболчи. Ўзбекистон чемпионатига кўникмоқда. Стошич ҳали янада яхши ўйнайди. Қобулжонов жарроҳлик амалиётини ўтказди. Яна 2-3 ҳафтадан сўнг тикланиш машқларини бошлайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика