Latest news

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  2 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  21 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

Ҳаким Фузайлов "Арал Самали" мағлуб этилгач: "Ўйиндан қониқмадим" News

Ҳаким Фузайлов "Арал Самали" мағлуб этилгач: "Ўйиндан қониқмадим"

Про лига 3-тури доирасидаги "Динамо" - "Арал Самали" (3:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун жуда кўп голли вазиятлар яратдик, лекин имкониятлардан фойдаланишда хатолар ҳам кўп бўлди. Вазиятларни таҳлил қиламиз, бунча имкониятлардан фойдаланмаслик кейинчалик қимматга тушиши мумкин. Рақиб ҳам яхши жамоа эди. Чемпионатда кучсиз клубнинг, осон ўйиннинг ўзи йўқ. Про лигада тенг кучли жамоалар йиғилган. Шу боис ўйинлар шиддатли ўтмоқда.

Ҳамроев ўрнига Раҳматов? Бу ўзгариш жароҳат билан боғлиқ эмас. Дарвозабоннинг жамоадаги биринчи расмий ўйини эди, эҳтимол бу руҳият билан боғлиқдир. Хатолар учрагани учун ўзгариш қилдим. Очиғи, ғалаба қозонган бўлсак-да, бугунги ўйиндан қониқиш қийин. Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик, ўйин якуни бунақа "валидолли" бўлмаслиги керак эди. Интригага ўрин қолдирмаслик лозим эди.

Олег Марчук? Бугун у иккита гол урди. У 23 ёшда, ўйиндан-ўйинга ўсиб бориши лозим. Унинг ўйини очиляпти, чунки янги муҳитга мослашмоқда.

Шохруҳ Абдураҳмонов ёшлар жамоаси сафидан яхши ҳолатда қайтиб келди, у тезроқ майдонга тушишни хоҳлаганди. Албатта, Шохруҳнинг сафга қайтиши ҳам жамоамиз ўйинида билинди.

Кейинги турда «Хоразм»га қарши майдонга тушамиз. Аввал ҳам айтгандим, Про лигада барча клубларнинг кучи деярли тенг. Яққол фаворитнинг ўзи йўқ. "Хоразм"га қарши ўйин қийин бўлади. Урганчдаги ўйинда сунъий майдонда ўйнаймиз. Бу ҳам қўшимча қийинчилик туғдиради. Шунга қарамай, навбатдаги баҳсга жамоамиз билан яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз", - дейди Ҳаким Фузайлов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика