Latest news

08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  1 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  2 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  7 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  7 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз News

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз

Бугун «Локомотив» футбол клуби бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.
Ҳаким Қаюмович футболчилик фаолияти давомида Душанбенинг «Помир», «Локомотив» (Москва) ҳамда «Арсенал» (Тула) жамоалари сафидаги чиройли ва мазмунли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1992 йилги мавсумда эса биринчи Россия чемпионати якунларига кўра энг яхши 33 нафар футболчи қаторидан жой олди. Бутсаларини михга илганидан сўнг Фузайлов ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрди ва аввалига (1998-1999 йиллар) «Бухоро» жамоасини бошқарди. Кейинги уч мавсум давомида «Самарқанд-Динамо»да фаолият кўрсатди ва шу йиллар давомида самарқандликларнинг миллий чемпионатларимиздаги энг юқори кўрсаткичини (2000 йил, 4-ўрин) қайд этишларида муҳим ўрин тутди. 2003 йилда бир мавсум «Андижон»га устозлик қилган Фузайловнинг кейинги фаолияти бир қатор Россия клубларида давом этди. Ниҳоят 2012 йилда таниқли мутахассиси яна ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Ўзбекистонга қайтди ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида катта мураббий лвозимида фаолият кўрсата бошлади. Мавсум ўрталарига келиб Фузайловга бош мураббий вазифасини бажариш ишониб топширилди ва Ҳаким Қаюмович ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида темирйўлчилар билан ажойиб натижага эришди. «Локомотив» ўз тарихида биринчи марта чемпионат совриндорлари сафидан жой олди. Жорий мавсумни эса Фузайлов шогирдлари янада кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда ҳам чемпионлик, ҳам кубок учун курашни давом эттиришмоқда. Албатта жамоа эришаётган бу муваффақиятлар замирида шубҳасиз бош мураббийнинг хизматлари беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти, «Локомотив» профессионал футбол клуби маъмурияти ҳамда жамоанинг кўп сонли мухлислари номидан Ҳаким Қаюмович Фузайловни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Ишонамизки, Фузайлов бош мураббийлигида «Локомотив» клуби ҳали кўплаб ғалабаларга эришади ва ўз мухлисларини қувонтиришда давом этади. Бу йўлда Ҳаким Қаюмовичга куч-қувват ва сабр-бардош тилаб қоламиз.

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика