Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Ҳаким Фузайлов: «Ўз олдимизга фақат юқори мақсад қуйганмиз» News

Ҳаким Фузайлов: «Ўз олдимизга фақат юқори мақсад қуйганмиз»

Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 1-давра ўйинларини «Локомотив» жамоаси кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда оралиқ маррага 32 очко билан 2-ўринда етиб келди.
Агар чемпионатда пешқадамлик қилаётган «Бунёдкор» клуби темирйўлчилардан атиги 2 очкога илгарилаб кетганини инобатга олсак, чемпионатда кураш ҳали олдинда экани ойдинлашади. Сўнгги пайтларда турли интернет сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида «Локомотив» ўз сафига у ёки бу футболчини қўшиб олаётгани, қолаверса жамоа қайсидир футболчиларини ижара асосида бошқа клубларга бериб юбориши кутилаётгани ҳақида миш-мишлар кўпайиб кетди. Ана шу саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайловга мурожаат қилдик.

- Ҳаким Қаюмович, жамоанинг 1-даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Умуман олганда «Локомотив» клуби 1-давра ўйинларини яхши ўтказди, дейиш учун асослар етарли. Буни натижалар ҳам кўрсатиб турибди. «Локомотив» мавсумнинг биринчи ярмини 2-ўринда тугатди. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда. 1-даврани бир маромда ўтказдик, жамоамиз ўйинида пасайиш каби ҳолатлар кузатилмади. Ортда қолган 1-даврада фақат «Насаф» клубига имкониятни бой бердик. Мени қувонтиргани, жамоа керак пайтда ўйинни кўчайтира олади.

- 1-даврадаги қайси учрашувларда жамоангиз кўрсатган ўйинлар сизга ёқди?

- Бундай ўйинлар кўп бўлди. Айниқса, «Локомотив» чемпионат етакчилари «Бунёдкор» ва «Пахтакор» билан тенгма-тенг кураша олишини исботлади. Сафарда эса «Нефтчи» билан ҳам яхши ўйин бўлди. Бир сўз билан айтганда, мавсумни жамоа жуда яхши бошлади. «Бухоро» ва «Шўртан» жамоалари йирик ҳисобларда мағлуб этилди. Бу эса жамоанинг ўз кучига бўлган ишончини оширди.

- Жамоа олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. «Локомотив» айни пайтда 2-ўринни эгаллаб турганини инобатга олсак, афтидан таркиб кўчайтирилиши зарур. Қайси чизиқларни кўчайтиришни хоҳлардингиз?

- Ҳар бир чизиқни кўчайтирсак бу жамоага ортиқчалик қилмасди. Негаки рақобат ҳеч қачон жамоа зарарига хизмат қилмайди. Жамоамизда ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларига биттадан яхши савияли, «Локомотив» ўйинини кўчайтира оладиган янги футболчилар таклиф этилишига қарши эмасдим.

- Ҳужум чизиғини кўчайтириш шартми? Ахир Фарҳод Тожиев мавсумни юқори савияда ўтказмоқда, қолаверса «Локомотив» 1-давранинг энг сермаҳсул жамоаси бўлди...

- Фарҳод Тожиевга ҳам муносиб рақобатчи бўлса зарар қилмасди. Қолаверса, футбол ҳеч қачон бир жойда турмайди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа борки мунтазам равишда ўйинини кўчайтириш ва ривожланишга интилиши керак.

- Мавсум охирларига келиб жамоа футболчиларида бироз чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу табиий ҳол. Сабаби, жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошқа жамоаларга нисбатан эртароқ бошлади. Чунки «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларида иштирок этиши лозим эди. Шу сабабли биз расмий ўйинларга февраль ойининг ўрталаридан киришдик. Бу албатта йигитларнинг жисмоний ҳолатига таъсир кўрсатади.

- Шундай экан нега жамоа мавсум оралиғидаги тайёргарликни тоғли ҳудудларда олиб бормаяпти?

- Жамоамиз тайёргарлик режасини ишлаб чиққанда аввалига ёзги ўқув-машғулотлар йиғинини тоғли ҳудудларда олиб боришни режалаштирган эдик. Аммо, биз ҳохлаган жой айни пайтда банд экан. Бизга таклиф этишган бошқа жойлардаги шароитлар эса мураббийлар штабини қониқтирмади. Хорижга чиқиш режамизда йўқ эди. Сабаби, биз барча ўйинларни Ўзбекистон ҳудудида ўтказамиз ва футболчиларнинг маҳаллий иқлим шароитида машғулот олиб боришгани мақсадга мувофиқ, деб топдик.

- Ушбу йиғин доирасида назорат-синов учрашувлари ҳам ўтказиладими?

- Албатта. Биз 21 июль куни «Бухоро» жамоаси билан Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб қўйганмиз. Шунингдек, 26 июль куни худди шу стадионда Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши майдонга тушамиз. Ана шу ўйинларда янги футболчиларни кўздан кечириб оламиз.

- Янгилар ҳақида сўз очдингиз. Суюновнинг «Локомотив»га ўтгани ростми? Яна жамоада бошқа янги футболчилар ҳам борми?

- Тўғри, Суюнов жамоа машғулотларида қатнашяпти. Шунингдек, жамоа кўригида бир қатор хорижлик ва маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда. Бироқ, улар ҳақида ҳозирча гапиришга эрта. Чунки, ҳали улар борасида бир қарорга келганимиз йўқ. Машғулотлар ва назорат-синов ўйинларида янги футболчилар тақдирига ойдинлик киритилади.

- 1-даврада «Локомотив» атиги бир нафар легионер хизматидан фойдаланди. Ҳозир эса кўрикда бир қатор хорижлик футболчилар иштирок этишмоқда. Сизнингча, жамоа легионер футболчиларга эҳтиёж сезмоқдами?

- Яхши савиядаги, жамоа ўйинини кўчайтирадиган легионерлар ортиқчалик қилмаса керак. Агар олдинга юрмоқчи бўлсак жамоага кучли легионерлар зарур.

- Алан Кусовнинг тақдири борасида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

- У жароҳатини даволаш билан банд. Алан жароҳат олгач, соғлигини тиклаб олгунча уйда даволаниш учун Россияга жўнаб кетганди. 2-давра ўйинлари бошлангунча Кусов соғлигини тикласа, жамоада фаолиятини давом эттириши мумкин. Акс ҳолда ...

- Турли сайтларда «Локомотив» жамоаси «Бунёдкор» ҳамда миллий терма жамоамиз аъзолари Лутфулло Тўраев ва Жасур Ҳасановлар билан қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди...

- Бу футболчилар ҳар қандай жамоани кўчайтиришади. Аммо улар билан музокаралар олиб бораётганимиз йўқ. Улар «Бунёдкор» клуби аъзоси ва эҳтимол жамоа билан узоқ муддатли шартномага эга бўлиши мумкин.

- Ўз навбатида жамоани давралар оралиғида қайси футболчилар тарк этиши мумкин?

- Жамоамиз сафида бир қатор футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Албатта уларнинг ўйин амалиётига эга бўлишидан клуб манфаатдор. Агар жамоамиз аъзоларини ўз сафида кўришни истаган ва уларга етарлича ўйин амалиёти такдим этадиган клублар бўлса, ўз навбатида футболчиларимиз ҳам бу таклифларга қарши бўлмаса, бундай таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз.

- «Локомотив» айни пайтда ҳам чемпионлик, ҳам кубок учун курашмоқда. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда бу икки совриндан биттаси учун курашган маъқул эмасми?

- Бу нотўғри тактика, деб ҳисоблайман. Жамоа ўз олдига ҳар бир турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўйган. Шундай экан, «Локомотив» чемпионлик ва кубок учун курашишда давом этади. Якунда қайси совринларни қўлга киритишимизни эса вақт кўрсатади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика