Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади" News

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади"

"Локомотив" - "Қувайт СК" учрашувидан (1:3) сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.
"Ўйин борасида ташаббус бизда бўлди. Бироқ қишда расмий ўйин ўтказмаганимиз барибир панд берди. Ҳужумлар кўп бўлди, аммо гол уришда оқсадик. Ҳимоядаги хатоларимиз эса қимматга тушди", - деб гап бошлади Ҳаким Фузайлов.

- Клуб олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифа қилиб қўйилганди. Бу вазифа бажарилмади...
- Саволингизга тушундим. Клубимиз олдига улкан мақсадлар қўйилган. Менинг кейинги тақдиримни раҳбарият ҳал қилади. 

- Таркибда ўйнаган янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Янгилардан Жасур Ҳасанов ўзини кўрсатди. У юқори даражада ўйнайди. Бугун Анвар Ғофуров бироз ёмон ўйнади, ҳали жамоадошлари билан тил топишиб кета олмаган. Ҳозирча биз энди-энди формага кириб бораяпмиз.

- Осиёнинг кўпгина клубларида легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилишади. Бизни клубларда эса легионерлар маҳаллий футболчилардан деярли фарқ қилмайди.

- Айни пайтда бундай кучли футболчиларни олиб келиш жуда қийин. Таркибимиздаги легионерлар ҳам кучли. Масалан, Кожокарь Молдова терма жамоаси аъзоси. Вячеслав Шевченко эса бугун яхши ўйнади. Биз кучсиз легионерларни олдик деб ўйламайман. Улар яқин орада жамоага мослашиб кетишади деб ўйлайман.

- Олий лигага ҳали заявка топшириш бошлангани йўқ. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб қайсидир футболчиларга жавоб берасизми?
- Кўпчилик сафимизни тарк этмайди. Балки бир-икки футболчи кетиши мумкин. Балки баъзиларни ижарага берармиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика