Latest news

06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  20 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  2 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  56

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари давом этмоқда News

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари давом этмоқда

8 июлдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича ёзги курслар старт олганлиги ҳақида аввалроқ Профессионал Футбол Лигаси расмий сайти хабар берган эди.
22 июль, сешанба куни мазкур курсларнинг сўнгги босқичи бошланади ва Олий ва Биринчи Лига ўйинлари иккинчи давра учрашувлари бошланиши олдидан ҳакам ва назоратчилар ФИФА нормативлари бўйича имтиҳонлардан ўтишади.

Таъкидлаш лозим, 5 босқичан иборат бўлган мазкур курсларнинг дастлабкиси, 8-10 июль кунлари ўтказилди ва унда назоратчилар ўз малакаларини ошириш бўйича тест синовларидан ўтишди. Биринчи куни 15 нафар назоратчи ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилган бўлса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтди, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилди.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 15 июль куни старт олди. Курслар давомида уч босқичга бўлинган Олий ва Биринчи лигада фаолият олиб борувчи жами 100дан ортиқ бош ва ёрдамчи ҳакамлар «Пахтакор» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, улардан ФИФА нормативлари бўйича тестлар олинди, шунингдек, «Чиғатой» базасида «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, ҳакамларнинг машғулотларини ва имтиҳонлардан ўтиш жараёнини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика