Latest news

15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  0 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   2 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  22 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди News

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди

2 август куни ЎФФ анжуманлари залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ва Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич ўйинлари якунига бағишланган ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раиси Рустам Акрамов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров ва Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленко, шунингдек, Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги ўйинларида хизмат қилувчи ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди. Мусобақаларга ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш мақсадида 13-19 июль кунлари қисқа муддатли ҳакамлар ва назоратчиларнинг машғулот йиғинлари ўтказилди. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича ФИФА тести, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва бошқалар бўйича синовлар бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда 2013 йилги футбол мавсумининг биринчи ярми давомида йўл қўйилган хато камчиликлар, ўрни келганда, мисоллари билан қайд этилди. Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленконинг сўзларига кўра, жорий йилдан эътиборан Олий ва Биринчи Лига ўйинларидаги ҳакамлик таҳлиллари ҳакамларнинг ўзига ҳам тақдим этилмоқда. Коваленконинг қўшимча қилишича, Олий Лигадаги ҳакамлик савияси нисбатан ижобий, бироқ Биринчи Лигада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Мажлисда ҳакамлик савиясининг ошишида назоратчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Назоратчилар ҳакамларнинг учрашувлардаги ҳаракатларини баҳолашда масъулият ҳис қилишлари ва талабчанроқ бўлишлари керак. Фарҳод Магаметов, Рустам Акрамов, Ноил Лутфуллин ҳам ҳакамлар ва назоратчиларга мурожаатида мавсум биринчи ярмида йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, иккинчи давра ўйинларини янада юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлашди.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика