Latest news

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  0 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

"Ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади" — Суперлига мураббийларидан 8-тур иқтибослари News

"Ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади" — Суперлига мураббийларидан 8-тур иқтибослари

Кескин фикрларга бой ўтган тур.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган учрашувлардан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманларида жамоаларнинг бош мураббийлари томонидан янраган фикрларни яна бир бор ёдга олиб ўтамиз. 


 —  Клуб сиёсати сабаб биз легионер футболчи жалб етмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. (с) Луисма Эрнандес "Металлург" бош мураббийи


— Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастга тушиб қолдик. Жамоа таркиби янгидан шакллантирилди. Яхши футболчини жамоага олиб келиш қийин, лекин "Нефтчи"ни кўтараман деб келган ва жон куйдириб ўйнаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. (с) Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" бош мураббийи.


— Ўйлашимча, рақиб фейр-плейга амал қилмади. Билмадим, улар спортни қандай тасаввур қилишади. Спортда рақибга ҳурмат бўлиши керак. Рақиб эса бир неча бор спортга нолойиқ ҳаракатларни амалга оширди. (с) Предраг Роган "Динамо" бош мураббийи.


— Бундай мағлубиятни қабул қилиш осон эмас. Шахсан мен учун оғир зарба. Очиғи мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Сўнгги дақиқаларда эса концентрацияни йўқотдик. (с) Денис Коростиченко "Локомотив" бош мураббийи.



— "Сурхон" билан ўйиндан сўнг раҳбариятдан истеъфо сўрадим, аммо улар бу нотўғри йўл экани айтишди. Уларнинг ишончи менга қўшимча куч бағишлади. Чунки ўзим қўқонликман, кўчага чиқиб, бошни кўтариб юриш ҳам зарур.  Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. (с) Бахтиёр Ашурматов "Қўқон-1912" бош мураббийи.


— Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? (с) Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийи.



— Агарда ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади. Бу эса жуда ва жуда ёмон. Мен чет эллик инсон сифатида сизнинг мамлакатингизни ва барча қадриятларингизни ҳурмат қиламан. (с) Анхель Лопес "Сурхон" бош мураббийи.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика