Latest news

16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  6 16:13Про лига. "ФарДУ" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   0 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  4 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  2 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  5

Ҳакам хато қилганида... News

Ҳакам хато қилганида...

Хабарингиз бор, куни кеча "Оқ-тепа" жамоаси Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 8-турида Самарқандда “Регистон” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мазкур беллашувда вакилларимиз ҳисобни очишди. “Оқ-тепа” тўпурари Маъруф Аҳмаджонов 23-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, ўз ҳисобига мавсумдаги 12-тўпни ёзиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган беш дақиқанинг учинчисида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Маълум бўлишича, ўша вазиятда ёрдамчисининг фикрига қўшилган марказий ҳакам Акмал Раҳимов қўпол хатога йўл қўйган. Буни жамоамиз Тошкентга қайтиб келганидан сўнг, футболчиларимиз айтиб беришди. Қуйида ярим ҳимоячилар Хислат Усмонов ва Бобур Абдураҳмоновларнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

Бобур Абдураҳмонов: - Беллашув бош ҳаками ўйин аввалиданоқ майдон эгаларига ён босди. Унинг ҳар бир қарори “Регистон”нинг фойдасига хизмат қилди. Энг ёмони, ўйин якунида ёрдамчисининг қарорига қўшилиб, қўпол хатога йўл қўйди ва дарвозамиз томон йўқ жойдан пенальти белгилаб, бутун меҳнатимизни чиппакка чиқарди. Ўша вазиятда мезбонлар аъзоси ҳимоячимиздан қочиб кетиб, жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Балки чарчагандир ёки оёқлари бир-бирига урилиб кетгандир, хуллас йиқилди. Бош ҳакам жим турганди, лекин қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, “Регистон” аъзосига қўполлик ишлатилди, дея реферини огоҳлантирди. Ваҳоланки, ўша вазиятда жамоадошим рақиб ўйинчисига умуман тегмаганди, унинг ортидан югуриб келаётганди. Иккала футболчининг орасида сезиларли масофа бор эди. Ёрдамчи ҳакам нега бундай қарор қабул қилганига умуман тушунмадик. Бош ҳакам ҳам унинг фикрига қўшилгани жуда ғалати. Қолаверса, беллашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилиши ҳам шубҳали.

Хислат Усмонов: - Аниқ айтишим мумкин, ҳакамлар шу куни бизга умуман футбол ўйнаш имкониятини беришмади. Фақат мезбонларнинг фойдасига қарор қабул қилишди. Бунақасини кўрмагандим. Қанот ҳакамлари биз ҳужумга ўтган вақтимизда “офсайд”га тушиб қолдиларинг, дея байроғини кўтараверди. Энг ёмони, ўша ёрдамчилар беллашув якунида бутун меҳнатимизни бир пул қилиб, дарвозамиз томон пенальти белгилашди. Бемалол ишонч билан айта оламан, ўша вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганди. Бу яққол кўриниб турганди. Билмадим, ҳакамлар гуруҳи “Регистон” ўз майдонида мағлубиятга учрашини чин дилдан хоҳламадими? Агар улар шу тарзда ишлайдиган бўлишса, фаолиятининг охирига қадар биринчи лига ўйинларида ҳакамлик қилишади. Халқаро мусобақаларни қўйиб туринг, ҳатто олий лигадаги беллашувларни ҳам бошқаришмади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика