Latest news

22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  8 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  1 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  2 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  11 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  22 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  4 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  13 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0

Ҳафта юлдузлари (Euro-star) News

Ҳафта юлдузлари (Euro-star)

Ўтган ҳафтада европада кучли бешлик миллий чемпионатлари тур ўйинлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Ўтган "уик-энд"да бир қатор футболчиларнинг ёрқин ўйинларию, чиройли голлари минглаб футбол ишқибозларини олқишига сазовор бўлди. Биз сизга ҳафта юлдузларини таништириб ўтамиз.


Оспина ("Ницца"). Дарвозабондан бошлаймиз. Ўтган ҳафтада Франция биринчи дивизионида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Марсель" - "Ницца" ўртасида кечган баҳсда меҳмонлар кичик (1:0) ҳисобда ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага асосий сабабчилардан бири эса "Ницца" посбони Оспина бўлди десак муболаға бўлмайди. Оспина жамоасини бир қатор вазиятда муқаррар голлардан қутқариб қолди ва учрашув қаҳрамонига айланди.



Ҳимоя чизиғида номзодлар кўпчиликни ташкил этади. Лекин уларни орасида ўтган "уик-энд"да чинакамига жонбозлик кўрсатган тўртта ҳимоячилардан бири бу Мадриднинг "Реал" аъзоси Марсело ҳисобланади. Бразилиялик ушбу футболчи нафақат гол киритиш ва голли пас берди, балким ҳимояда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият бермади. Иккинчи номзод эса бу "Кардифф" ҳимоячиси Колкер бўлди. У шу куни ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. "Кардифф" дарвозаси олдига уюштирилаётган хавфларни бартараф этишда Колкер жуда фаоллик кўрсатиш билан биргаликда, жамоасининг иккита голига муаллифлик қилгани тахсинга лойиқ. Франция чемпионатига яна қайтамиз. "Монпелье" ҳимоячиси Баша ушбу турда ёрқин ўйин кўрсатганини эътибордан четда қолдира олмаймиз. Ҳимоядаги сўнгги номзод бу "Манчестер Юнайтед"нинг ўнг қанотдаги тиниб-тинчимас футболчиси Рафаэль бўлди. 



Ярим ҳимоядаги юлдузларга назар соламиз. Чап қанотни "Реал"нинг яна бир аъзоси Роналдо банд этди. "Леванте"га қарши кечган ўйинда Роналдо ҳам гол киритди ва Марселонинг голига ҳаммуаллифлик қилди. "Гранада" вакили Рико ҳам ўтган ҳафтада ўзининг яхши ўйинларидан бирини ўтказди ва ҳақли равишда "Ҳафта юлдузлари" жамоасидан жой олди. "Реал"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Ди мария ҳам "Леванте"га қарши кечган баҳсда жуда кўплаб фойдали ишларни амалга оширгани уни бу таркибга киришига замин яратди. Ярим ҳимоянинг ўнг қанотида "Бавария" юлдузи Арьен Роббен жой олди. Голландиялик ушбу вингер "Вольфсбург" дарвозасини ишғол этолмаган бўлсада, жамоасининг деярли барча голида иштирок этди ва майдондаги энг фаол футболчилардан бири бўлди.

"Ҳафта юлдузлари" ҳужумида Бундеслига снайперлари тандемига гувоҳ бўламиз. 


Бу икки снайпер ўтган ҳафтада чинакамига ёрқин футбол намойиш этишди ва рақиблари дарвозасини голлар билан сийлашди.



Класс-Ян Хунтелар "Хоффенхайм" дарвозасига учта тўп йўллагани барчасига мисол бўла олади. "Бавария"нинг ҳеч кимга ўхшамайдиган эрка футболчиси Томас Мюллер "Вольфсбург" ҳимоясини бутун ўйин давомида тинчини бузиб турди. Томас Мюллер ушбу ўйинда иккита гол ва жамоасининг бошқа голларига ҳаммуаллифлик қилгани унинг қандай ўйин намойиш этганига ёрқин мисол бўлади.

Шаҳбоз Беғамов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика