Latest news

11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  2 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  12 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1

"Ҳафта юлдузлари" News

"Ҳафта юлдузлари"

Европа ареналарида ўтган ҳафта бир қатор қизиқарли ва муҳим баҳслар бўлиб ўтди.

Ўтган ҳафтада ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатган футболчилар билан таништириб ўтамиз. Демак рамзий терма жамоадан ўрин олган "Ҳафта юлдузлари" билан танишинг:

Дарвозабон:

Рафаэль Шафер ("Нюрнберг")

Шафер "Гамбург"га қарши кечган ўйинда дарвозабон қилиши мумкин бўлган барча ишларни бажарди ва ўзининг энг ёрқин учрашувларидан бирини ўтказди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлсада, Шафернинг кўрсатган ўйини ва бажарган кетма-кет "сейв"лари уни ҳафтанинг энг яхши дарвозабони бўлиши учун етарли. "Гамбург"га қарши ўйинда 11 та "сейв" намойиш этди ва олти бор бирга-бир вазиятда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. 

Ҳимоячилар:

Хорди Альба ("Барселона")

Альба "Барселона"нинг ""Осасуна"га қарши ўйинида жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бир бор голли пас ва тўрт бора ҳужум ташкил этишга жонбозлик кўрсатди. Ҳимояда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият бермади ва ишончли ҳаракат қилди.

Жонатан ("Интер")

Жонатан ҳам гарчи ҳимоячи бўлсада, "Интер"ни "Верона" билан баҳсида ўзинининг энг яхши тарафлама кўрата олди. Киритилган иккита голнинг барчасида ҳимоячининг ўз иштирок этди. Бир гол ва голли узатма.

Лоран Косьельни ("Арсенал")

Лоран Косьельни "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашувида ҳимоя қўрғонида ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини бартараф этди.

Пер Мертезакер ("Арсенал")

Мертезакер ҳам Косьельни билан биргаликда "Арсенал" ҳимоя қўрғонида ўзининг ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб ҳужумларини зарарсизлантиришда жонбозлик кўрсатди. 

Ярим ҳимоячилар:

Иньеста ("Барселона")

"Барселона" жамоаси ярим ҳимоячиси Иньеста "Осасуна"га қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этиш билан биргаликда, иккита голга ҳаммуаллифлик қилишни ҳам қойиллатди. 

Бастиан Швайнштайгер ("Бавария")

"Бавария" етакчиси Бастиан Швайнштайгер "Байер"ни мағлубиятга учратишда бош ролда гавдаланди. Аввалига Манжукичнинг голига ҳаммуаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлим дебютида жаримадан жуда чиройли тарзда Лено дарвозасини ишғол этди ва "Бавария"га навбатдаги муҳим уч очкони тақдим этди.

Хакан Чалханоглу ("Гамбург")

Ушбу ёш истеъдод соҳиби "Гамбург"ни ғалабасига энг асосий сабабчи бўлди. "Нюрнберг" посбони Рафаэль Шафер дарвозасига йўл топа олган Чалханоглу ўзининг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Андреа Пирло ("Ювентус")

"Ювентус"га осон бўлмаган ўйиннинг сўнгги дақиқасида жарима зарбасини жуда чиройли тарзда амалга ошириб, "Женоа" дарвозасига муҳим голни йўллаган Пирло ҳам "Ҳафта юлдузлари" орасида бўлишга муносиб. 

Ҳужумчилар:

Роналдо ("Реал")

"Малага" билан бўлган ўйинда "Реал"нинг ягона голига муаллифлик қилган португалиялик чарм тўп устаси жамаосига муҳим бўлган уч очкони тақдим этди.

Месси ("Барселона")

Аргентиналик футболчи "Осасуна"га қарши баҳсда хет-трик қайд этди ва "Барселона" тарихидаги энг яхши голеадорга айланди.    


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика