Latest news

08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  0 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  6 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  5 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  313 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  2 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача... News

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача...

Олий лига танаффусга чиқиб зерикиб қолганимиз рост. Чемпионатимиз қанчалик зерикарли бўлмасин, у Сиз унданда зерикарли экан.
Якунига етган ҳафтада лига иштирокчилари нима билан банд бўлдилар? Келинг, "архив"ни  кўтарамиз.

"Бунёдкор": Мусаев кетди!
Катта ниятлар билан "Насаф"дан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Фозил Мусаев пойтахтликлар таркибида ўз ўрнига эга  бўла олмади. Қатарнинг "Қатар СК" жамоаси тиббий кўригидан ўтган ярим ҳимоячи нима учундир "Юлдузлар  лигаси"да қолмади. Маълумотларга кўра, унга БАА ва Қатарнинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор. Мусаев  учун "Бунёдкор" ягона йўқотиш холос. Аммо жамоага ҳеч ким келиб қўшилгани йўқ.

"Локомотив": Салом, Суюнов!
Узоқ йиллар давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Илҳомжон Суюнов чемпионлик учун кураш олиб  бораётган "Локомотив" таклифига рози бўлди. Якунига етган ҳафтада ҳимоячи "темирйўлчилар" билан оғзаки  келишувга эришди.

"Насаф": Геворкян ҳеч қаерга кетмайди!
Жорий мавсум Рўзиқул Бердиев учун мураббий сифатида омадли келяпти. Қаршиликларни чемпионатда  чемпионлик учун курашиш билан баробарида, Ўзбекистон Кубогидаги юришларини давом эттиряптилар. Аввалги  ҳафтада жамоа юраги Артур Геворкянни "Локомотив"га ўтиши ҳақида чиққан хабарлар асоссиз эканлиги, "Насаф"  матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

"Пахтакор": Кетишяпти...
Ўз тарихидаги қийин йиллардан бирини ўтказаётган "Пахтакор"га келаётганлар ҳозирча йўқ. Аксинча жамоани бир  қатор футболчилар тарк этиш арафасида. Суюнов аллақачон жамоа билан хайрлашди. Темурхўжа  Абдухолиқовнинг ҳам тақдири 100% ҳал бўлмаган. Шерзод Каримов ижарадан жамоага қайтган. Кримецнинг  қайтиши эса ҳозирча сўроқ остида.


"Металлург": Икромов яна жамоа билан
"Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг оёғини кесиб олган "Металлург" посбони Маъмур Икромов 3 ойга  сафдан чиққан эди. Жорий мавсум кончилар анча сермазмун ўйин намойиш этишяпти. Куни кеча иккинчи даврага  тайёргарликни бошлаган Рустам Мирсодиқов шогирдлари сафига Икромов ҳам қайтди. Бу посбон иккинчи даврада  тўлиқ куч билан жамоасига ёрдам беришга тайёрланяпти.


"Бухоро": Ҳаммаси бугун бошланади
"Бухоро" иккинчи даврага тайёргарликни бугун бошлайди. Унга қадар айтарли ўзгаришлар бўлмади. Жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ, шу жумладан ҳеч ким келгани ҳам йўқ.

"Олмалиқ": Мамазулунов кетди
Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этдилар. Жамоани ўзи эса биринчилардан бўлиб иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган. Игорь Шквирин 10-16 июнь кунлари оралиғида Чимёнда бўладилар.


Давоми бор...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика