Latest news

19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  1 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   5 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  1 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  2 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  2 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  12 16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  5 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  3 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  5 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  4 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  4 12:35Эшитдик-да! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   10

Ҳафта ўртасидаги ўйинлар: А Серия 14-тур превьюси News

Ҳафта ўртасидаги ўйинлар: А Серия 14-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Наполи" - "Эмполи"

А Серия етакчиси бу баҳсга кўтаринки кайфиятда етиб келди. Лучано Спаллети жамоасида йўқотишлар ҳам йўқ ҳисоби. Ҳимоячи Ррахмани ҳамон даволаниш билан оввора, Хвича Кварацхелиянинг майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида. Олдинда унинг йўқлигини Распадори билдирмасликка ва Осимхенга кўмаклашишга ҳаракат қилади. Кристиан Заннетти ғалаба қозонган таркибни кескин ўзгартирмаслиги турган гап. Дестронинг жисмоний ҳолати қандайлигига ойдинлик киритиб олиш зарур. У ўтган турда кичик жароҳат олгандек бўлганди. Лазаретдаги қолган футболчилар эса янги йилгача майдонга қайтиб улгурмайди.

Жамоаларнинг сўнгги тўқнашувида "Эмполи" сафарда 3-2 ҳисобида устун келган. У каби натижани такрорлаш осон бўлмаслиги аниқ. "Наполи" бу жуфтликда яққол фаворит ва мундиаль олдидан максимал равишда яхши натижа билан танаффусга кетишга ҳаракат қилади.


"Кремонезе" - "Милан"

Дессерс жароҳат сабаб баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин, бу эса Альвини учун чинакам бош оғриқ. Шунингдек, жамоанинг руминиялик икки легионери Кирикеш ва Раду ҳам беллашувга 100% тайёр эмас. Агарда Дессерс чиндан бу ўйинга тайёр бўлмаса, ҳужумда Окерекега Кристиан Буонаюто яқиндан ёрдамлашади. Пиоли бу сафар Жирунинг хизматларидан фойдалана олмаслиги ҳаммага маълум. Бу ҳужумда Оригини кўришимиздан дарак беради. Балки охирги вақтларда камнамо бўлиб қолган де Кетеларега ҳам имкон берилар.

Охирги марта ушбу рақиблар 1996 йил рўбаро келган. Ўшанда А Серия доирасидаги тўқашувда "россонери" 7-1 ҳисобида зафар қучганди. "Кремонезе" ўша йили элитани тарк этган, "Милан" эса чемпионликни қўлга киритганди. Орадан деярли ўттиз йил ўтиб ҳам сўзсиз фаворит — "Милан". "Кремонезе" бир очко олса ҳам ғалаба қозонгандек хурсанд бўлиши аниқ.


"Интер" - "Болонья"

"Ювентус" билан ўтган омадсиз ўйиндан кейин Инзаги ротацияга қўл уриши аниқ. Бастоне асосий таркибга қайтади ва Де Врейни алиштирса ажаб эмас. Лаутарога дам берилса керак. Шу сабабли ҳужумда Корреа-Жеко тандемини кўрамиз, чунки Лукаку ҳозирча жамоасига ёрдам бера олмайди. Брозович ҳам майдонга тушиши эҳтимоли юқори, бироқ катта эҳтимол у баҳсга захирадан қўшилади. "Болонья"га келсак, Мотта ғалабага эришган таркибда ўзгаришга қўл урса ҳам, улар жиддий бўлмайди. Фақатгина захирадан ўйинга қўшилиб, ўзини яхши томондан кўрсата олган Виньятти бу сафар асосий таркибда туширилиши мумкин. Ҳужумда умид Эбошер ва Барроу ёрдамлашадиган Арнаутовичдан.

Охирги марта "Болонья" ўз майдонида "Интер"ни 2-1 ҳисобида таслим эта олган. Шунга қарамай, "Интер" бўлажак тўқнашув фаворити ва аввалги турдаги мағлубият аламини олиши учун ҳам бор кучи билан ҳаракат қилади. Танаффусгача ўтадиган ўйинларда максимал равишда кўп очко тўплаш зарур, акс ҳолда Симоне Инзагини ранжитадиган қарорлар чиқарилиши мумкин.

 

"Верона" - "Ювентус"

Ромео ва Жульетта шаҳри жамоасининг ишлари унчалик яхши эмас. Сальваторе Боккетти жамоаси ҳозирча бирорта ҳам очко ишлай ололмади. Қўшимчасига "мастифлар" сафида жароҳатланганлар сони анча ортиб кетган. Хрустич ва Фараони бу ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Бундан ташқари Верди, Пикколи ва Иличнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Шундай экан Боккетти яна таркибда қатор ўзгаришлар қилишга мажбур бўлади. "Интер" устидан қозонилган ғалаба "кекса синьора"га позитив кайфият бергани турган гап, аммо таркибдаги муаммолар Аллегрини тарк этганича йўқ. Яхши янгиликлардан Ди Мария соғайиб, сафга қайтган ва у асосий таркибда учрашувни бошлаши кутилмоқда. Лазаретдан қайтган Маккеннининг ҳам ёрдами тегиши мумкин.



Ўтган сафар "Ювентус" уйди осонлик билан "Верона"ни таслим этган 2-0. Бу сафар ҳам "кекса синьора" тўқнашувнинг яққол фаворити ҳисобланади. Туринликлар ЖЧгача бўлган ўйинларда иложи борича яхшироқ натижалар қайд этиши зарур. Шундагина клуб Европа Лигаси йўлланмасидан яхшироқ, жиддийроқ бирор нима учундир кураша олади. "Верона" эса бу ўйиндан кўп ҳам умид қилмаса бўлади.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика