Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  4 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  15 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Ҳафта иқтибослари. Мураббий ва футболчилардан ажойиб фикрлар News

Ҳафта иқтибослари. Мураббий ва футболчилардан ажойиб фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши иқтибосларини тақдим этамиз.

- "Уйга келганимда жуда чарчаган бўламан. Шу боис ўғлим футбол ўйнайлик деса, яхшиси дарвозада тура қолай дейман". (Марсело саккиз ёшли ўғли Энцо билан футбол ўйнаши ҳақида) 

- "Мен учун энг буюклар бу - Альфредо ди Стефано, Йохан Круифф ва Месси. (Бироз ўйланиб...) Роналдуниям бу рўйхатга қўшса бўлади". (Марадона ўзи тан олган энг кучли футболчилар ҳақида) 

- "Етти ё саккиз ёшда эдим, отам уйга устига чиқиб сакрайдиган мослама олиб келди. Ҳар гал сакраганимда отам тўпни мен томон отарди ва мен бош билан зарба беришга ҳаракат қилардим. Буни жуда кўп машқ қилганман. Менимча, бош билан яхши ўйнашимнинг сабаби шунда бўлса керак". ("Челси" ҳужумчиси Алваро Мората бош билан нима учун яхши ўйнаши ҳақида) 

- "Сэр Алекс Фергюсон ҳалиям мендан хафа бўлса керак. Чунки у мени 2003 ё 2004 йили "МЮ"га таклиф қилган, мен эса "Бавария"да қолишни афзал кўргандим. Энди ўйлаб кўрсам ўшанда Англияга кўчиб ўтсам бўларкан. Чунки бу мен учун янги чақириқ бўлганди". (Германиялик собиқ дарвозабон Оливер Кан ўз пайтида "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида)

- "Давид Сильва - жамоавий футболчи. Унинг жамоага қанчалик фойда келтираётганини фақат кўр одамгина кўра олмайди". ("Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола испан шогирди ҳақида)

- "Бизда ёқилғи йўқ, лекин идея бор, уларда эса ҳам ёқилғи, ҳам идея бор". ("Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛда кетма-кет 15та ғалабага эришган "Манчестер Сити" ҳақида)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика