Latest news

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  1 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  2 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  1 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  14 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  5 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  11 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар News

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган бир ҳафта ичида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳур кишиларнинг энг сара гапларни келтириб ўтамиз.

- "Мен Арсен Венгер ва Сэр Алекс Фергюсонни жуда ҳурмат қиламан, чунки улар футбол учун кўп иш қилган. Аммо ҳозирги пайтга келиб футбол ўзгарди. Ўйлайманки, улар мураббийлик фаолиятининг дастлабки 15 йилида кейинги 15 йилдаги каби босимга дуч келмаган. Ҳозир босим жуда катта. Матбуот, мухлислар ва клуб раҳбарияти томонидан босимни доим ҳис қилиб туришингга тўғри келади. Мен газеталарни унчалик ўқимайман, лекин у ерда ёзилаётган гаплар фаолиятимга таъсир қилишини биламан. Қолаверса ижтимоий тармоқларда ҳам фаол эмасман. Ҳозир 50 ёшдаман, ҳамон бақувватман, бироқ ижтимоий тармоқ учун ўзимни кекса ҳисоблайман. 70 ёшга кирганимда ҳаётдан бутунлай чиқиб қолсам керак". ("Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўзи ва бошқа ҳамкасблари ҳақида)

- "Уругвайда ёш авлод тез шаклланяпти. Шундай экан, яна бир босқич тепага кўтарила олишимизга ишонаман. Ёшлар жамоасидан катталар жамоасига ўтганда ўзингни янада масъулиятли ҳис этасан. Тажрибали ўйинчилар атрофингда бўлади ва улар сенга кўп ёрдам беради". (Уругвайлик Луис Нандес асосий терма жамоада нималарни ҳис қилаётгани ҳақида)

- "Менга Миср футбол федерацияси рамазон ойи пайти яқиндан ёрдам беришга ваъда берди. Менга мутахассислар ажратилади ва улар ҳар бир футболчининг еб-ичиш ва машғулот жараёнини назорат қилиб боради. Албатта, бу мен учун муаммо бўлиши мумкин, чунки футболчилар тонг саҳардан то қуёш ботгунча ҳеч нарса ейишмайди. Бу эса машғулотга таъсир қилиши мумкин. Аммо мен барча динлар қатори Исломни ҳам ҳурмат қиламан ва футболчиларга рўза тутишни тақиқлай олмайман". (Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер рамазон ойида футболчиларнинг рўза тутишга қарши бўлмаслиги ҳақида)

- "Ҳаммамиз биламизки, агар сен чемпион бўлишни хоҳласанг, чемпионларга хос тарзда ҳаракат қилишинг шарт. Биз дунёдаги исталган клубни мағлуб эта оламиз. Ва шунга ҳаракат қиламиз. Нима учун "Ливерпуль" бу йил Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаслиги керак? Биз бу мусобақада ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. 2005 йилдан бери беринчи марта ушбу мусобақани ютишга жуда яқинмиз". ("Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане жамоаси билан ЕЧЛда ғолиб бўлишни хоҳлаётгани ҳақида)

- "Мусулмонлар жамиятида биз аёлларга тўсиқ кўп. Аммо мен ҳеч кимга қулоқ солмасдан ўз ишимни қилишда давом этяпман. Яқинда УЕФА "В" лицензиясини қўлга киритдим ва бундан жуда хурсандман. Мен олдиндан мураббий бўлишни истагандим ва кўп ўқишим туфайли бунга эришдим. Тўғрисини айтсам, атрофдагиларнинг мен ҳақимдаги гапларига эътибор бермайман". (УЕФА тарихида "B" лицензиясини қўлга киритган биринчи мусулмон аёл Анни Заидининг айтганлари)

- "Мен уни фақат "Олд Траффорд"да иккита гол ургани учун терма жамоага чақирганим йўқ. У гол урмаса ҳам шунга лойиқ. У тўрт-беш мавсумдан бери 15тадан кўп гол уриб келяпти. У кам ўйнайди, лекин майдонга тушганида гол уришни билади. Бу нарса ҳамма ҳужумчига ҳам берилмайди. У жуда фойдали ўйинчи". (Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам "Севилья" ҳужумчиси Виссам Бен Йеддерни нима сабабдан ўртоқлик учрашувларига таклиф этгани ҳақида)

- "Албатта, мен жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаяпман. Буни ўйламай бўладими. Чунки бу мен учун биринчи мундиал бўлади. Аммо ҳозир мен учун клуб бирламчи ўринда. ПСЖ мавсумни якунлаганидан сўнг бор эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратаман". (Килиан Мбаппе ЖЧ ҳақида ўйлаётгани ҳақида)

- "Мессига ҳар қандай таъриф камлик қилади. У супер, супер ва яна бир марта супер футболчи. У керак бўлса 60та гол ура олади. У шубҳасиз дунёнинг энг кучлиси". ("Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Барса" етакчиси Месси ҳақида)

- "Биз ЕЧЛ финалида МЮни 1:0 ҳисобида мағлуб этаётгандик. Ўйин охирларида клубимиз президенти Франц Беккенбауэр лифтда "Ноу Камп" стадионининг энг юқори қаватига чиқаётганди. Орадан бир дақиқа ўтиб у яна лифтда пастга туша бошлайди ва майдон четига келиб таблога қараса ҳисоб 2:1. Кейин у ёнида турган қўриқлаш ходимидан бу ҳазилми, ким 2:1 деб ёзиб қўйди деб сўрайди. Ходим унга ҳазил эмаслигини ва МЮ бир дақиқа ичида иккита гол урганини айтади. Табиийки Беккенбуэр бунга ишонмайди ва ўта қўпол ҳазил деб ўйлайди, лекин минг афсуски, бу айни ҳақиқат эди. МЮ "Бавария" президенти лифтдалигида иккита гол урганди". ("Бавария" собиқ футболчиси Лотар Маттеуснинг 1999 йилги ЕЧЛ финали билан боғлиқ хотираларидан)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика