Latest news

23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  16 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  12 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  5 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  36 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  2 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар News

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра, ҳафта давомида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳур мураббий ҳамда футболчиларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Месси футболни бошқача ўйнайди. Унинг учун бир ўйинда учта гол уриш нормал ҳолат" (Карлос Тевес ҳамюрти Лионель Месси ҳақида)

- "Бу - жаҳон чемпионати. Ҳар бир мексикалик у ерга боришни орзу қилади. Биз яхши натижа кўрсатиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз". (Мексика терма жамоаси футболчиси Жованни дос Сантос ЖЧни орзиқиб кутаётгани ҳақида)

- "Замонавий футболда тўпсиз ўйнаш жуда муҳим. Шунингдек, ўтиш даврини ҳам эсдан чиқармаслик керак. "Манчестер Сити" айни пайтда дунёнинг энг кучли клуби бўлиши мумкин, лекин улар ҳам бирданига бу даражага келиб қолгани йўқ. Барча жамоалар ўтиш даврини бошдан кечиришади. Жаҳон чемпионатида биз учун энг муҳими, гуруҳдан чиқиб олиш, ундан кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Мен жамоам гуруҳдан чиқишига ишонаман, йўқса бу ерга келмаган бўлардим". (Австралия терма жамоаси бош мураббийи Берт ва Марвейкнинг матбуот анжуманида айтган гаплари)

- "Бу клуб клуб улкан тарихга эга. Жамоа сафида кўплаб буюк футболчилар ўйнаган. Шулардан бири - Тьерри Анри. Анри мен учун ҳар доим идел ҳужумчи бўлган ва шундай бўлиб қолади. У кўплаб голлар урган, мен ҳам унга ўхшашга ҳаракат қиламан". (Яқиндагина "Арсенал"га ўтган Пьер-Эмерик Обамеянг кимга ўхшашни хоҳлаши ҳақида) 

- "Қўрқинчли туш ўтди-кетди. Биз ҳозир уйғоқмиз. 1:7 ҳисобидаги мағлубиятни унутиш учун навбатдаги тўқнашувда уларни енгишимиз керак. Олдимизда бошқа йўл йўқ. Германия - кучли, лекин биз улардан ҳам кучлимиз". (Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите жаҳон чемпионатида Германияга қарши ўйнашни нақадар хоҳлаётгани ҳақида) 

- "Тўғрисини айтайми, менимча фаворит бу - "Манчестер Сити". Лекин бу сафар чемпионлар лигасида зафар қучиш осон бўлмайди, ҳамма кучайишга ҳаракат қилмоқда. Лекин мен учун "Сити" фаворит". (Карло Анчелотти бу йил ЕЧЛда ким ғолиб чиқиши ҳақида) 

- "Менинг ўз уйим бор ва қўшниларим нима қилишини билмайман. Мен доим ўз оилам ва кучугимдан хавотир оламан. Қўшниларимга эса салом деб қўяман ва бўлди. Аммо уларнинг ишига аралашмайман". ("Суонси" бош мураббийи Карлос Карвалхал "Лестер" футболчиси Рияд Махрез қанчалик хавфли экани ҳақида)

- "Менга ёқадиган сериалми? Бу шубҳасиз "Тахтлар жанги" (Game of Thrones). Мен унинг еттита мавсумини кўриб тугатдим. Нафақат бир ўзим, балки мураббийлар штабидаги ҳамма шуни кўради. Биз учун футбол биринчи ўринда, ундан кейин сериал". ("Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино қайси сериални кўриши ҳақида)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика