Latest news

03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  8 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  2 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  85 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  53 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар News

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафта жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳур мураббий ва футболчиларнинг энг сара фикрларини тақдим этамиз.

- "Месси билан жон деб бирга ўйнаган бўлардим. У дунёдаги энг зўр футболчи. Роналду эса "Реал"даги энг хавфли футболчи. Уни тўхтатиб қолиш қийин. Ҳар иккала футболчи кўплаб голлар уради. Мен ўйнаган пайтда ҳам яхши ўйинчилар кўп эди. Фигу, Дель Пьеро, Тоттиларнинг ўйинини жуда яхши эслайман. Ҳозир одамлар фақат Месси, Роналду ва Неймар ҳақида гапиришади, олдинлари эса жуда кўплаб футболчилар тилга олинарди". (Собиқ футболчи Ривалдо ҳозирги ва аввалги футболчилар ҳақида)

- "Реал"га ўтиш ва бу жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритиш туш ўнгидан келганини билдиради. Мен клуб миқёсида деярли барча совринларни ютдим, энди терма жамоам Хорватия билан ҳам нимадир ютишим керак". ("Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич кейинги режалари ҳақида)

- "Мен етти ё саккиз ёшимда футболни ёқтириб қолганман. Доим Европа чемпионлар лигаси баҳсларини кузатардим. Кейин кўчада болалар билан футбол ўйнаганимизда Роналдо, Зидан ва Тоттига ўхшашга ҳаракат қилардим. Улар футболни мўъжиза даражасига кўтара олишган". (Моҳамед Салаҳ ёшликдаги кумирлари ҳақида)

- "Тите Бразилия терма жамоасига ўз хусусиятларини сингдира олди. Мен ҳозирги жамоанинг ўйинларини кўриб кўп нарса кутаётганимни яшира олмайман. Лекин жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш осон эмас, ўзим ҳам икки бор қатнашиб бунга амин бўлганман. Бразилия ЖЧ-2018да фаворитми? Йўқ. Ҳар ҳолда мен шундай деган бўлардим. Чунки бошқа кучли жамоалар ҳам кўп: Испания, Германия, Португалия. Шунингдек, Бельгия сафида ҳам яхши футболчилар кўп. Францияда эса асло кўзни узмаслик керак. Лекин Бразилия ҳам кучлилар қаторида" (ЖЧ-94 ғолиби Рикардо Роча ўз терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида)

- "Фарқни айтиш қийин-у, лекин тажриба бобида анча ўсдим. Бунгача бир қатор муҳим ўйинлар, Жаҳон чемпионатида иштирок этганман. Шундан келиб чиқиб айта оламанки, 2018 йилги Неймар 2014 йилги Неймарга қараганда анча кучли бўлади". (Неймар Бразилия терма жамоасида 2014 йил ўйнагандаги ҳолати ва ҳозир ҳақида)

- "Мен бундан фахрланаман, бу жуда ажойиб натижа. Кейинги ойларда нима бўлишини билмайман. Ҳозир Янги йилни яхши кутиб олиш ҳақида ўйлаяпман холос. Кейин эса фаолиятимда янги қадам ташлашга ҳаракат қиламан. Янги мавсум учун мен янада муваффақиятли келади деб умид қиламан". ("Боруссия" Дортмунд футболчиси Кристиан Пулишич АҚШда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганидан сўнг)

- "Биз учун қуръа омадли келди. Албатта, осон ўйинлар бўлмайди, лекин ҳаракат қилсак, гуруҳдан чиқа оламиз. Хавотирга ўрин йўқ, Россия жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатади. Фақат бунинг учун ҳамма бизга ишониши керак". (Россия терма жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов кейинги йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида)

- "Менинг бу ерда ўз ролим бор. Асосий мақсадим ёш футболчиларга тўғри ўйнашни ўргатиш. Чунки кимдир уларга йўл-йўриқ кўрсатиб туриши керак. Ўйлайманки, ҳиндистонлик ёшлар бир кун келиб Европа клубларига йўл олишади. Уларда иштиёқ жуда юқори. Ҳиндистонда янги лига ташкил қилинганига энди тўрт йил бўлди. Ҳали ҳаммаси олдинда". (Футболчилик фаолиятини Ҳиндистонннинг "Керала Бластерс" клубида давом эттираётган Дмитар Бербатов мамлакат футболи ҳақида)

- "Менинг ишим кимгадир ниманидир исботлаш эмас, балки футбол ўйнашдир. Мен танқидчилар учун тўп тепмайман, балки жамоам учун ўйнайман. Охирги уч-тўрт йилда ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмадим, танқидларга эътибор бермадим. Одамлар эса гапираверади. "У "Барса"га келгани учун яхши ўйнаяпти, Хитойда бундай эмасди". Мен бу гапларни кўп эшитдим. Ваҳоланки, доим ҳамма жойда бир хил ўйнаганман: "Брагантино"да ҳам, "Коринтианс"да ҳам, "Тоттенхэм"даям, Хитойдаям". (Паулиньо танқидларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида)

- "Мен Габриэль Жезусни уч йилдан, Мбаппени эса бир йилдан бери биламан. Мен уларни скаут сифатида кузатганман ва дарҳол "МЮ"га таклиф қилишни ўйлаб қўйгандим. Аммо бу иш амалга ошмай қолди". (Райан Гиггз Мбаппе билан Жезусни сотиб олиш кераклиги ҳақида Луи Ван Гаал билан гаплашганини ёдга олди)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика