Latest news

10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  4 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  6 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  15 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  4 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  14 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  31 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  16 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  24 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  327 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3

“Ҳафта Иқтибосларда” 2. “Йўқолсин келишилган ўйинлар!” News

“Ҳафта Иқтибосларда” 2. “Йўқолсин келишилган ўйинлар!”

Ҳар якшанба “Ҳафта Иқтибосларда” рукни бериб бориш одатга айланди.
“Ҳафта Иқтибосларда”нинг бугунги қаҳрамонлари: барчани қўрқитмоқчи бўлган Уолкот, Италия Жаҳон Чемпионатида бирор нарсани қойиллатишига ишонмаётган Буффон, келишилган ўйинларга қарши курашмоқчи бўлган Магометов, футболчиларни бўйнидан бойлаб, мажбурлаб ўйнатаётган Исмоилов ва бошқалар бўлади. Демак, бошладик.

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Тео Уолкот, янги мавсумда совринни қўлга киритиш учун қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида

— Агар биз келаётган мавсумда бирор совринни қўлга киритишни истасак, рақибларни биздан қўрқишига эриша олишимиз талаб этилади.

Москванинг ЦСКА клуби бош мураббийи Леонид Слуций, клуб мухлисларининг "Сиз, "Спартак" мураббийи Карпинни жангга таклиф эта оласизми?", деган саволига жавоби:
— Биласиз-ку, бизлар турли вазн тоифасиданмиз.

Жанлуижи Буффон, Италия терма жамокасининг келаси йили бўладиган Мундиалда чемпионлик учун имкониятлари ҳақида

— Биз ўсиш борасида кўплаб терма жамоалардан ортда боряпмиз. Бу — ҳақиқат. Ҳозирги Италия терма жамоаси, Жаҳон Чемпионатида олтин медалларни қўлга кирита оладиган аҳволда эмас!

Майкл Оуэн, Уэйн Рунининг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга муносабати

— Ўз вақтида мен фаолиятимнинг энг чўққисида "Ливерпул"дан "Реал"га ўтгандим. Руни бу ишни такрорлашини истамасдим. Ҳозирги ҳолатда Руни қилиши мумкин бўлган энг мақбул иш — "МЮ"да қолиб, Дэвид Мойесга нималарга қодир эканини исбот қилиш бўлади"

ПФЛ бош директори Фаҳод Магометов, биринчи лигадаги келишилган ўйинлар ҳақида

— Тан олиш керак, биринчи лига ўта ёмон ҳолатда. Бу ҳеч кимга сир эмас. Камчиликлар тўлиб ётибди. Бунга биринчи навбатда жамоа раҳбарлари билан бош мураббийларни айбдор қилиб кўрсатган бўлардим. Келишилган ўйинлар кўп учраяпти. Буларни йўқ қилиш керак".

Ҳозирги ҳолатда биринчи лигага ботқоққа ботиб қолган деб айтсак бўлади. Уни бундан чиқариш учун жуда кўп иш қилиш шарт ёки тўлиқ операцияни амалга ошириш лозим. Баъзи клублар ҳакамдан шикоят қилишади, ўйинни кўриб чиққанимизда ҳакам айнан уларга ёрдам берган вазиятлар учради. Ҳакамларни жамоангизга ён босишини сўрайсиз ва кейин уни рақиб фойдасига атайин янглишганда айблайсиз. Нима учун уларга қаллоблик қилишни ўргатяпсиз? Келишилган ўйинларда иштирок этган ёки ҳакамларни ёрдам бериш мақсадида тақдирлашга уринган клубларни жазолаймиз. Шундай жамоалар бир умрга ПФЛ иштирокидаги мусобақалардан четлаштирилади ва 50 миллион сўм жаримага тортилади.

"Пахтакор" бош мураббийи Мурод Исмоилов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳақида
— Баъзи футболчиларни бўйнидан бойлаб, мажбуран ўйнатяпмиз. Масалан, Темурхўжа Абдуҳолиқов, билмадим ўзини қайси жамоаларда ҳис қилиб юрган экан. «Пахтакор» либосини кийиб майдонга тушадию, лекин ўзи ҳаёлан бошқа клуб аъзоси. Шуям иш бўлдими? Қачонгача ҳимояланамиз? Биласизми, дуранг учун ўйнаган учрашувларимиз бўлди. «Пахтакор»дек жамоа учун бу иснод эмасми? Майдонга «Пахтакор» либосини кийиб тушдингми, демак шунга монанд ўйин кўрсатишинг шарт. Киши кўзига майдонда юриш керак эмас. Ҳамма нарсани фақат пул белгиламайди-ку!

"Гулистон" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, клубдаги танг аҳвол ҳақида

— Ҳуддики, “Гулистон” фақат мухлислар ва жамоа вице-президенти Алишер акага керакдек. Жамоа танг аҳволда бунинг учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Хозир ҳаттоки иккинчи давра олдидан нима қилишимизни ҳам билмайман. Балки асосий таркибдагиларни қўйвориб бошқатдан ёшлардан жамоа тузармиз.

 

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика