Гвардиола Холанд ҳақида: "Унинг бувиси оламдан ўтди, 2 ойни жароҳат билан ўтказиб юборди"
21 feb 2024 15:50
News
Гвардиола Холанд ҳақида: "Унинг бувиси оламдан ўтди, 2 ойни жароҳат билан ўтказиб юборди"
Ўйиндаги ягона голни Эрлинг Холанд 71-дақиқада киритди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага охирги учрашувларда кўплаб имкониятларни кўкка совураётган Эрлинг Холанд ҳақида савол беришди.
"Мен ёш пайтларим катта ёшли дўстим шундай деганди: "Тор форвардлар кўп гол уришади, уларни танқид қилма. Акс ҳолда, улар сени овозингни ўчиришади".
Эртами-кечми Холанд ўз голларини уради. У жароҳат сабаб 2 ойни ўтказиб юборди, унинг бувиси оламдан ўтди, бу осон эмас. Агар мен имкон бериш учун фақат бир ўйинчини танлашим керак бўлса, бу айнан Эрлинг бўларди", - деган Гвардиола матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эрлинг Холанд АПЛда 17та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.
Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments