Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Гвардиола - қўрқоқ. Шу боисдан унинг жамоаси мағлуб бўлди News

Гвардиола - қўрқоқ. Шу боисдан унинг жамоаси мағлуб бўлди

Қандай ғалати мураббий-ааа. Унинг жамоалари ҳар доим кучли ўйин намойиш этади. Бироқ “емоқнинг ҳам қусмоғи бор”

Окслейд-Чемберленнинг даҳшатли бақиришидан кейин "Сити" тамом бўлди. Алекснинг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмасди: тўпни қабул қилиб олди, бир неча қадам ташлади ва бурчакни аниқ нишонга олди - тамом.

Бу Гвардиолани шок ҳолатига тушириб қўйган бўлса ажаб эмас. У жимгина турарди, юзига қараб ҳеч нимани тушуниб бўлмасди.

Қанақа шайтон? Нега шундай бўлди? Қандай қилиб?

Гвардиола етти ярим ой мобайнида гегемон жамоа тузганини исботлади, бироқ у ўзи қўйган қопқонга тушадиган кун етиб келди. Пеп комбинацион футболни мукаммаллаштирган инсон, кеча шунинг қурбони бўлди. Узоқдан берилган зарба эса ўйинга чиройли эффект берди.

Гвардиола: "Ливерпуль"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этишни истаймиз"

Ўйиндан олдин Пеп "Сити" ҳар доимги футболини намойиш этишига сўз берганди, бироқ якунда Клопп ўз рақиб жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Энди Гвардиола Ван Галга ўхшаб: "Биз фалсафамизни ўзгартирмаймиз", - деб баҳона қилса жуда уятли бўлади.

"Сити"нинг бундай ўйинини кўриб ҳайрон қолдик - Гвардиола қўрқди, жуда ҳам, барчанинг олдида. Рақиблар ҳам ўз футболчилари каби оддий футболчи. Унинг ўзи жамоасини қандай ўзгартиришни хоҳлаган бўлса, ўшандек қилишни истамади. У ўзини футбол мураббийси эмас, психолог каби тутди. Албатта, шундай чиройли фаолият билан қайсидир куни товон тўлаш ҳам керак. Тактика АПЛда ўзини оқлади, бироқ бу Прмеьер-лига эмас, Европа чемпионлар лигаси, "Ливерпуль" "Сити"нинг услубини янчиб ташламоқда. Демак, Клопп - Гвардиола учун энг қўрқинчли мураббий. Ахир ҳали ҳеч ким уни 6 марта мағлуб этмаган-да.

Клопп – Гвардиолани 6 марта мағлуб этган ягона мураббий

Гвардиоланинг барча ҳужумкор футболчилари тўпни йўқотаверишди, тўп учун курашларда кўп бора мағлуб бўлишди, ҳужумга ўтишда муаммоларга дуч келишди. Ҳаттоки дарвоза томон аниқ зарба бера олишмади. Меҳмонлар ўйиннинг бошиданоқ жуда ёмон услубни танлашганини ўйин якунига қадар исботлаб беришди.

Бугун ЕЧЛда Англия дербиси, Клопп Гвардиолага қарши (Превью)

Бир неча кун ёки ҳафтадан кейин Пеп ўз фаолиятида АПЛдаги илк совринини қўлга киритади. Бироқ унинг учун мавсум давом этади. "Ливерпуль" билан учрашувнинг жавоб баҳси бор. "Сити" ўтган йил сентябрь ойидаги натижани такрорлашга интилади. Шак-шубҳасиз улар шуни исташади. Бироқ Пеп жамоаси "Ливерпуль"га қарши баҳсгача "Манчестер Юнайтед" тўсиғидан ўтиши керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика