Latest news

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  2 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  4 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  8 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Гвардиола: “Манчестер Юнайтед” ҳам чемпион бўлиши мумкин” News

Гвардиола: “Манчестер Юнайтед” ҳам чемпион бўлиши мумкин”

“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола эртага бўлиб ўтадиган “Саутгемптон”га қарши баҳс олдидан чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан кейинги ҳолат кўнгилдагидек эмасди. Иккинчи куни эса анча ижобий томонга ўзгарди ва бугун футболчилар машғулотларда ёниб ҳаракат қилишди. Бироқ, ютган тақдиримизда ҳам буни унутамиз. Ютқазганимизда ҳам худди шундай. Тушкунликка тушмоқчи эмасмиз. Ғалабали серияни кўрсатганимиз нормал эмас. Аммо бу ажойиб лаҳза бўлганди. Ёмон давр – бу ёмон ўйин ва кўплаб учрашувларда натижанинг ижобий эмаслигидир.

Вақти келса футболда ҳамма нарса юз бериши мумкин. “Юнайтед” чемпион бўлиши мумкин. Ҳисобимизда 10 та ўйин қолди ва математик жиҳатдан чемпионликни расмийлаштириш учун уларнинг 6 ёки 7 тасида зафар қучишимиз лозим. Премьер-лига ғолиблиги учун курашда ҳал қилувчи ўйинларга қадар етиб боришимизга эса ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак бўлади. Барча мусобақаларда курашни давом эттирмоқдамиз”, дейди Гвардиола.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика