Latest news

14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  1 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   2 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  4 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0

Гвардиола: "Кристал Пэлас" чуқур ҳимояланди" News

Гвардиола: "Кристал Пэлас" чуқур ҳимояланди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Тажрибамга кўра, бу ерга келсак, доимо қийналамиз. Ушбу стадиондаги ўйинлардан кейин миямдан доим бир гап ўтади, улар қанчалар яхши ўйнаган бўлишса, биз ҳам шундай зўр ўйнадик. Ушбу стадионда доимо кўпроқ гол уришни истаймиз.

Уларда яхши қуроллар бор: Уилфрид Заа, Мишель Олисе, Эберечи Эзе - ажойиб ҳужумчилар ва доимо рақиб дарвозаси олдида катта хавф бўлиб туришади. Совуққон футболчилар бўлгани учун уларни тўхтатиш учун баъзида сабр ҳам қилиш керак бўлади.

Барчадан мамнунман, бироқ бизга қарши ҳужумлар етишмади. Қачонки рақиблар 6 футболчи билан чуқур ҳимояланса, Холанд учун алоҳида футболчи ажратилса, доимо қийин бўлади. Ундан ташқари, Гюндоган ҳам доимий таъқиб остида бўлди.

Холандга қарши рақиблар чуқур ҳимояланади. Хулиан Альварес ҳам бизга керак. У марказда бугун асқотди ва имконият бўлди. Гюндоган ҳам таркибдаги муҳим футболчилардан бири, у пенальти ишлади, Холанд эса ишни якунлаб қўйди.

Канселу кетганидан кейин бизда қанот ҳимоячилари етишмаяпти. Таркибда Кайл Уокер ҳамда Серхио Гомес қолган ҳолос. Тўрт марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз ва шунда ҳам рақибдан кучли бўлиб турибмиз. Барча тўрт марказий ҳимоячилар ажойиб футболчилар, шу сабабли улар яхши ҳимояланишди", - деди Гвардиола.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика