Гвардиола жамоаси кўп гол ўтказаётганидан ҳайратда
16 jan 2017 23:18
News
Гвардиола жамоаси кўп гол ўтказаётганидан ҳайратда
- "Челси"дан 10 очко ортда қолаётганимиз бу катта фарқ. Турнир жадвалидаги 2-поғонадаги жамоадан эса атига 3 очкога орқадамиз. Буёғига турнир жадвали қандай тус олишини эса кўрамиз.
Кўп ўйинларда биз рақиб дарвозасини ишғол этиш учун етарлича вазиятлар яратмоқдамиз. Рақиб жамоа эса дарвозамиз томон бориши билан гол уришни уддаламоқда. Бизнинг рақибларимизнинг иккинчи ҳужуми ҳам гол билан якун топмоқда.
Мени қўл остимдаги жамоам илк бор бу қадар кўп гол ўтказиб юбормоқда. Авваллари бу нарса руй бермаганди. Бу муаммони ҳал этиш учун бош қотиришим керак.
"Манчестер Сити"дек жамоани бошқараётганимдан хурсандман.
* Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "шаҳарликлар"ни ўз бошқарувига олиши биланоқ жамоани асосий фигураларидан бири саналган дарвозабон Жо Хартни фалсафаларига тўғри келмаслигини айтиб, уни ўрнига Клаудио Бравно сотиб олишни маъқул кўрганди. Жо Харт эса "Торино"га ижарага бериб юборилди.

Гвардиола танлаган ва мақтаган Клаудио Браво айни пайтда кўплаб танқидларга учрамоқда. "Манчестер Сити" жамоаси Англия премьер лигасида ўтказилган 21 учрашувдан сўнг ўз дарвозасидан жами 26 маротаба гол қўйиб юборди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments