Latest news

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  0 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  15 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

Гвардиола "Боруссия Д"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди News

Гвардиола "Боруссия Д"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ доирасида "Боруссия Д"га қарши ўтказиладиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир неча ҳафта буни ҳаёлимдан чиқариб ташлай олмадим (ўтган йилги парвоз назарда тутилмоқда). Бу ёмон эди. Бу мавсумнинг охирги ўйини бўлганди ва биз кейинги босқичга чиқмоқчи эдик. "Лион"ни табрикладик ва ўзимиз кейинги босқичга чиқишга лойиқ эмаслигимизни тан олгандик. 

Бу мавсум балки "Боруссия Д"га стабиллик етишмаётгандир, аммо жамоа индивидуал томонлама кучли, ҳар бир футболчи - фантастика! Хуммельс, Жан, Менье, Дауд... Холанд, Санчо, Азар, Ройс, Брандт. Академиянинг ажойиб футболчилари. Улар плей-оффда ажойиб ўйнайдиган "Севилья"ни мусобақадан чиқариб юборишди. 

Рақиб жамоани таҳлил қилаётганимда уларнинг жадвалдаги ўрнига эътибор қаратмайман. Бу 0:0 ҳисобида бошланадиган футбол ўйини. Иккита ўйин бўлади ва ким яхши ўйнаса, ўша кейинги босқичга чиқади.

Мюнхенда ишлаганимда Дортмунд бизнинг принципиал рақибимиз эди. Хар йили уларга қарши бор кучимиз билан ўйнардик. У ерда уч йил давомида ўйнаганмиз: биринчисида Юрген Клопп билан, қолган иккитасида Томас Тухелга қарши", - деди Гвардиола.  

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика