Latest news

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  16 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба" News

Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйиндан сўнг (4:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ферран Торресда АПЛдаги биринчи мавсум учун ажойиб статистика ва голлар бор. У ёш ва шу билан бирга самарали футболчи. Уни вингер сифатида олгандик, аммо ҳужумчи сифатида ҳам фойдалана оламиз. У сифатли футболчи. 

Бизга қарши 10 нафар рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида ўйнади ва чуқур ҳимояланди. Улар тезда қарши ҳужумга ўтишади. Жуда қийин рақиб. Шундай бўлсада, биз яхши ҳужумлар қилдик, бироқ стандарт вазиятлардан учта гол ўтказиб юбордик.

Рекорд ва ғалабали серияга келсам, бу бизнинг тўрт йиллик ҳамжиҳатликдаги меҳнатимиз самарасидир. Нима учун ЕЧЛда ютмаганим ҳақида саволга жавоб берсам, демак мен, футболчи, мураббийлар мағлуб бўлдик. Футбол барқарорликда. Асосийси - АПЛдаги ғалаба.

Хурсандчилик қилиш, кейинги кун яна шуғулланиш ва майдонга тушишни билиш лозим. Характеримиз жойида. Биз ютқаза туриб, гол урдик. Кейин яна 2:3га мағлуб бўлаётгандик. Аммо биз ҳисобда олдинга чиқиб олишни ўрганмоқдамиз ва Чемпионлар финалига яхши кайфиятда борамиз", - деди Гвардиола. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика