Latest news

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Гвардиола: "Арсенал" учун ҳар бир ўйин финалга тенг, бизга эса йўқ" News

Гвардиола: "Арсенал" учун ҳар бир ўйин финалга тенг, бизга эса йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Бир неча ҳафта олдин айтгандим: агарда мавсум якунига оз қолганида мағлуб бўлсак, биз учун барчаси тугайди. Сентябрь, октябрь ёки ноябрь ойида бундай ҳолатда бўлсанг, ҳеч қандай босимни ҳис қилмайсан. Айниқса, кетма-кет икки марта АПЛ совринини ютганимиздан кейин.

АПЛдаги илк мавсумимизни шундай бошлагандик - ҳар бир ўйин финалга тенг эди. Буни тўппа-тўғри тушуниб турибман. Ҳозир эса "Арсенал"га разм солар эканман, улар ҳам ҳар бир учрашувга финалдек майдонга тушаётганини кўриш мумкин. Кетма-кет икки совриндан кейин биз учун АПЛнинг ҳар бир ўйини финалга тенг бўлмаяпти.

Бироқ ҳозир, сўнгги ойлар давомида Англия Кубоги, АПЛ ва ЕЧЛдаги ўйинларнинг қанчалар қийинлашиб бораётганини ҳисобга олиб, мавсум якунланиб бораётганини сезяпмиз. Мавсумнинг якуни яқинлашиб келмоқда.

Ва шу орқали нима учун ўйнаётганимизни тушуниб боряпмиз. Энди барчаси ўз қўлимизда. Шак-шубхасиз, "Арсенал"нинг қўлида ҳам. Агарда улар ўз ўйинларини ютаверса, уларга боғлиқ бўлиб қолади. Олдимизда ҳали 7 ўйин бор.

Бу муҳим ўйин, бироқ ҳал қилувчи эмас. Чунки олдинда бизни бир-биридан қийин учрашувлар кутиб турибди. Аммо уларнинг муҳимлилик даражасини сўз билан тушунтириб бера олмайман", - деди "Сити" бош мураббийи.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика