Latest news

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  2 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Ғузорда Эшмурод Чоршанбиев хотира турнири бўлиб ўтмоқда ФОТО News

Ғузорда Эшмурод Чоршанбиев хотира турнири бўлиб ўтмоқда ФОТО

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида хотира турнири ўтказилмоқда.

“Шўртан”ПФК раҳбарияти томонидан 5-10 ноябрь кунларигача Ғузор шаҳрида “Ғузор болалар спорт мажмуаси ” футбол майдонларида  2005-2006 йилларда туғилган болалар  ўртасида воҳа футболи ривожланишига ўлкан ҳисса қушган ғузорлик  марҳум мураббий Эшмурод Чоршанбиев хотирасига бағишлаб илк турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада жами 10 та жамоа икки бўлинган ҳолда, ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Кеча ушбу турнирнинг  ярим финал баҳсларидан ўрин олган қизиқарли икки учрашув  бўлиб ўтди.


Ёш иқтидор эгалари ўртасида кечган томошабоп футбол баҳсларида  ўтган ҳар икки ярим финал жуфтлигида ғолиблар номи фақатгина учрашувдан кейинги яъни “омад лотарияси” пенальтилар сериясида аниқланди.

Дастлаб, биринчи ярим финал жуфтликлари Сами Игамбердиев мураббийлигидаги Самарқанднинг “БЎСМ-1”жаоаси  Денов футбол интернати тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқишди.

Томошабоп баҳснинг асосий вақтида  ҳар икки жамоа нурсиз дурангга рози бўлишди.ҳисоб  1:1

Мусобақа регламентига кўра,  ёш футболчилар пенальтилар тепиш сериясида ўз омадларини синовдан ўтказишди.

Унда ҳал қилувчи зарбаларни беришда рақибларига нисбатан анча аниқроқ ҳаракат қилган самарқандлик ёш футболчилар ғалабани тантана қилишди. Ҳисоб 2:1, умумий натижа эса 3:2.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида  Шерзод Якубов устозлигидаги Фарғона вилояти Бешариқ туманинг “БЎСМ” ёшлар жамоаси  навоийи вилоятининг “БЎСМ-2” жамоасига қарши кураш олиб боришди

Бу учрашувнинг  асосий вақтида ҳам  ғолиб номи аниқланмади. Ҳисоб - 1:1 кўринишини олди.

Учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида водийлик  ёш чарм тўп усталари аниқроқ ҳаракат қилишди - 3:2. Умумий натижа - 4:3.



Бугун 10 ноябрь куни Эшмурод Чоршанбиев хотира турнирида дастлаб  3- ўрин учун кечадиган баҳсда  Деновлик ёш футболчилар  Навоийлик тенгдошларига билан ўзора баҳс олиб боришади.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида эса “Самарқанд-БЎСМ-1” ва “Бешариқ-БЎСМ “ жамоалари турнир ғолиблик учун майдонга тушишади. Учрашувлар Ғузордаги “Ғузор болалар спортмажмуаси” футбол  майдонларида  бошланади

Ярим финал баҳсларидан  олинган энг сара фото лавҳаларни томоша қилинг.

Фаҳриддин Чориев


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика