Latest news

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  2 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

Гути: "Захирада Бэйл ва Азар ўтирганди, аммо "Класико"даги биринчи ўзгариш – Мариано" News

Гути: "Захирада Бэйл ва Азар ўтирганди, аммо "Класико"даги биринчи ўзгариш – Мариано"

Мадрид клуби "Барселона"га (0:4) мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

"Реал" 12-13 футболчи билан бутун мавсум ўйнай олмайди. Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания Кубоги учун курашишни истаган катта клуб фақатгина 14 футболчидан иборат бўлиши мумкин эмас.

Ўзи нималар бўляпти? "Реал"да ўйнашни истамайдиган ҳар қандай футболчи клубда қолмаслиги керак. Барчаси оддий. Буни айнан ҳозир очиқ айтишсин!

Клуб ёки Карло Анчелотти ана шундай футболчига айтишлари зарур: "Матбуот анжуманига бор ва "Реал Мадрид" сафида ўйнашни истамаслигингни айт. "Реал" сенга ойлик тўлаяпти, лекин сен нега ўйнамаяпсан?

Агар сендан мавсумда бир марта майдонга тушишни сўрашдими бу ишни астойдил, имкони борича яхшироқ бажаришинг зарур.

Шунақаси ҳам бўларканми? Айтайлик, мен Анчелоттиман, захира ўриндиғига қараяпман, у ерда Азар, Йович, Бэйл, Искони кўряпман... Ва сиз менга улардан ҳеч бири майдонга тушиб фойда келтиролмайди демоқчимисиз? Гап нимада ахир? Тушунолмаяпман.

"Класико"ни кўряпман, "Реал" захира ўриндиғига қараяпман ва иккинчи бўлимда "Мадрид"нинг биринчи алиштирган ўйинчиси – Мариано. У ерда Бэйл ва Азар ўтирарканда, "Реал" эса бу мавсум неча дақиқа ўйнагани номалум Марианони "жангга" ташласа", – деди Гути "El Chiringuito" эфирида.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика