Гути: "Ҳозирги "Реал" "Галактикос"дан кучли"
03 apr 2024 14:21
News
Гути: "Ҳозирги "Реал" "Галактикос"дан кучли"
"Футболчилар борасида ҳозирги "Реал" "Галактикос"дан кучли. Мадрид клубида "галактикос" пайти биз учун ўйинларни ютиш қийин эди. Кўпчилик олдинга ўтиб кетарди ва камчилик ортга ҳимояга ёрдам бериш учун қайтарди.
"Мадриддаги мавқейим қандайлигини билардим. Мен бор кучим билан ҳаракат қилганман. Жамоа муваффақияти учун ўз ҳиссамни қўша олишимни билардим. Макелеле билан ёнма-ён ярим ҳимояда ўйнаганимда менда доим танлов учун варинатларим борлигини билардим: Фигу, Зидан ёки Роналдодан бирига пас беришим керак ва улар мен учун ҳам ўйин тақдирини ҳал қила олишади.
Нима учун Макелеле кетганида ҳамма: "Биз "Реал"нинг таянчини йўқотдик", - деган? Чунки Макелеле нима қилиши кераклигини жуда яхши биларди.
Ҳозир Феде Вальверде ўз ролини яхши билади, Камавинга ҳам ўз вазифасини жуда яхши билади. Бу таркиб "галактикос"дан яхшироқ", - деди Гути "El Chiringuito" эфирида.

Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments