Гус Хиддинк: «Сканторп» билан ўйинда иккита «Зорро» майдонга тушиши мумкин»
10 jan 2016 16:30
News
Гус Хиддинк: «Сканторп» билан ўйинда иккита «Зорро» майдонга тушиши мумкин»
«Челси» устози Гус Хиддинк Англия кубоги 1/32 финали доирасидаги «Сканторп»га қарши ўйиндан олдин Жон Терри ва Сесар Аспиликуэтанинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
«Терри жисмоний томонлама ажойиб спорт формасида, аммо ҳозир мавсум ўртаси, ҳали олдинда кўплаб ўйинлар бор. Организм чарчайди. Терри «Челси» учун муҳим футболчи.
Аспиликуэтанинг юз суяги шикастланган. Унга ниқоб керак. «Сканторп» билан ўйинда иккита «Зорро» майдонга тушиши мумкин», — дейди Хиддинк.
Эслатиб ўтамиз, жамоа ярим ҳимоячиси Неманья Матич бурни сингани боис ниқоб тақиб ўйнамоқда.
Link :
Source : chelsea-fc.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments