Latest news

14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  0 13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  7 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  6

Гус Хиддинк: "Россия 1/8 финалда Португалия билан ўйнагани яхшироқ, испанлардан фарқли, у ерда фақат Роналду хавфли" News

Гус Хиддинк: "Россия 1/8 финалда Португалия билан ўйнагани яхшироқ, испанлардан фарқли, у ерда фақат Роналду хавфли"

Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Гус Хиддинк мезбонлар ЖЧ-2018 1/8 финалда ким билан куч синашгани яхшироқлигини айтиб ўтди.

"Бу вазиятда Португалия қулайроқ рақиб. Менга Испания термасининг ўйини ёқяпти. Жамоа комбинацион футбол орқали рақибни исталган вақтда жазолаши мумкин. Бир сонияга эътиборсизликка йўл қўйдингизми, испанлар сизни кечирмайди. Португалияда эса бунга фақатгина Криштиану Роналду қодир.

Роналду керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўла олади. У кутилмаганда, рақиб эътиборидан қочиб, тўпга эга чиқади ва – бум!

Испания эса бутун ўйин хотиржам ўйин кўрсатиб, охирги 20 дақиқада рақибини таслим қилиши мумкин. Эрон "Қизил фурия"га қарши қандай ўйин кўрсатганига эътибор бердингизми? Биринчи бўлимда улар фақат ҳимоя ҳақида ўйлашди. Гол қўйиб юборгач, "О, келинглар, энди биз ҳам футбол ўйнаймиз" дейишди. Ҳамма кўрдики, бу уларнинг қўлидан келар экан. Улар яхши имкониятлар ярата олишди. Қайсидир вазиятларда, қайсидир маънода эронликлар испанияликлардан ҳам хавфлироқ ўйимн намойиш этишди!

Аммо ҳисобни тенглаштиришга улгуришмади. Бу дарс бўлиши керак. Бутун ўйин давомида фақат ҳимоя ҳақида, гол ўтказмаслик ҳақида ўйлаш нотўғри. Вазият исталган вақтда ўзгариб кетиши, натижада хатони тўғрилашга сизда вақт қолмаслиги мумкин", – деди Хиддинк.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика