Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Гуруҳ босқичида тўртинчи иштирок ёхуд "Насаф"дан ОЧЛда нима кутамиз? News

Гуруҳ босқичида тўртинчи иштирок ёхуд "Насаф"дан ОЧЛда нима кутамиз?

Tags :  НасафОЧЛ
Футболда ҳар йили шу аҳвол: февраль янги мавсум бошланаётганидан дарак беради. Ҳар йил февралда Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ ўйинлари эшигимизни тақиллатиб кириб келади.

ОФК тақвимига кўра, бу йилги баҳслар бироз эрта бошланади. 12 февраль куни “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилса, 13 февралда “Насаф” Эронда “Персеполис” меҳмони бўлади. Ўйинлар тобора яқинлашиб қолаётган бир пайтда бу йил ОЧЛда иштирок этадиган ҳар икки клубимиз охирги тайёргарлик босқичига зўр бермоқда. Биз бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида тўртинчи бор қатнашадиган “Насаф” ҳақида тўхталишни лозим топдик. 

Биласизми? "Насаф" плей-оффдан биринчи марта ўтди

30 январь куни Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтди. Бир ўйиндан иборат беллашувларда ғалаба қозонган клублар гуруҳ босқичига йўлланма олишди. Мана шу бахтли жамоалар қаторига “Насаф” ҳам кира олди, чунки қаршиликлар уйда Иорданиянинг “Ал Файсали” клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. 

Ўйиндан бир кун олдин Қаршида яхшигина қор ёққани ҳамда стадион қалин қор билан қопланган бўлишига қарамай, ўйин куни стадион хизматчилари майдонни қордан тозалаб нормал ҳолатга келтира олишди. “Насаф” - “Ал Файсали” баҳсининг қолдирилиши ҳақида умуман гап-сўз бўлиши мумкин эмасди. 

Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, “Насаф” иссиқ ўйин намойиш этиб бера олди. Якунда натижа ҳам шунга яраша бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақиб дарвозасига бешта гол уришнинг уддасидан чиқишди. Ва энг қизиғи, мана шу натижа сабаб “Насаф” ўз тарихида биринчи марта ОЧЛ плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиб гуруҳ ўйинларига йўлланма олди. 

Маълумот учун, қаршиликлар бунгача икки марта омадни плей-оффда синаб кўришган ва ҳар иккаласи омадсиз якунланганди. Хусусан 2014 йил “Насаф” Қатарда “Ал Жайиш” меҳмони бўлиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўшанда “Насаф”нинг битта голига Фаррух Сайфиев муаллифлик қилган. 

Ўтган йил бўлиб ўтган плей-офф баҳсида эса “Насаф” Саудия Арабистонининг “Ал Фатеҳ” клубига дуч келиб, бунда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. Мана энди учинчи уриниш омадли чиқиб, қаршиликлар тарихда биринчи марта плей-оффдан гуруҳ босқичига йўл олишди. 


Гуруҳ ўйинларида аввалги учта иштирок 

Ана энди “Насаф”нинг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштироклари ҳақида сўз юритамиз. Яхши биласиз, “Насаф” 2011 йил ОФК Кубогини ютганидан кейин бу жамоага нисбатан қизиқиш кескин кучайиб кетди ва бемалол айтиш мумкин, айнан 2011 йилдан бошлаб “Насаф” ўзининг янги тарихини ёза бошлади. 

Жамоа бош мураббийлигига бир неча йиллар давомида “Насаф” учун ўйнаган, ҳатто жамоага сардорлик қилган Рўзиқул Бердиев келгач, секин-аста таркиб шаклланиши юз берди ва энг муҳими, бир қатор ёшлар етишиб чиқди. 

“Насаф” бунгача уч марта Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларида қатнашган бўлса, афсуски, бирортасида гуруҳдан чиқа олмаган. Бундай натижа мухлисларни хафа қилиши бор гап, лекин шуни унутмайликки, “Насаф” ҳар доим ўз имконияти ҳамда таркибдан келиб чиққан ҳолда иш тутган. Бошқача айтганда, бошдан баланд сакрай олмаган. “Насаф” шу пайтгача 2012, 2015, 2016 йилларда ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этган. 


2012 йил. Гуруҳда охирги ўрин 

2011 йил “Насаф” ОФК Кубогида зафар қучганидан сўнг 2012 йил биринчи марта ўз омадини Осиё чемпионлар лигасида синаб кўради. Лекин бу иккиси бир-биридан жуда катта фарқ қилувчи мусобақа эмасми, рақиблар савияси ва ўйин фарқи дарҳол кўзга ташланиб қолди. ОЧЛда “Демпо”га ўхшаган клублар йўқ эди. Аксинча, “Насаф”ни гуруҳ босқичида “Ал Жазира”, “Истиқлол” ва “Ал Райан”га қарши баҳслар кутиб турганди. “Насаф” гуруҳ босқичидаги иштирокни ўз майдонида “Ал Жазира”га қарши баҳс билан бошлагани ҳамон кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. 

Ўшанда ҳам Қаршида кучли қор ёққанди. Ўйин аслида 6 март куни бўлиб ўтиши лозим эди. Ҳатто ўйин куни ҳам қор тинмай ёққан, умуман футбол ўйнашнинг иложи йўқ эди. Якунда ОФК мутахассислари учрашувни бир кун кейинга қолдиришга қарор қилишганди. 

Натижада эртаси кун ўйин ўтказилади ва “Насаф” кутилмаганда 2:4 ҳисобида ютқазиб қўяди. Фозил Мусаев тезкор гол уришига қарамай, рақиб барибир анча кучли чиқади ва 68-дақиқадан бошлаб йигирма дақиқа ичида учта гол уришга эришади.

Кейинги турни муҳташам “Озоди” стадионида “Истиқлол”га қарши ўтказган “Насаф” ҳарқалай 0:0 ўйнайди, бироқ қолган беллашувларнинг барчасида ютқазиб қўяди. Жами олтита ўйин ўтказган жамоа атиги бир дуранг ва беш мағлубият билан охирги ўринни эгаллайди. Тўплар нисбати 4-14 кўриниш олади. “Насаф” сафида шу йил Илҳом Шомуродов икки бор, Фозил Мусаев эса бир марта гол муаллифи бўлган. Яна бир голни “Ал Жазира” футболчиси ўз дарвозасига киритиб қўйган. 


2015 йил. Гуруҳда учинчи ўрин 

ОЧЛнинг 2015 йилги мавсуми Ўзбекистондан тўртта жамоа қатнашгани билан ёдда қолган дея оламиз. Лекин ҳеч бир клубимиз кейинги босқичга чиқа олмаган. “Бунёдкор” ва “Локомотив” тўртинчи ўрин, “Пахтакор” билан “Насаф” эса учинчи ўрин билан гуруҳда қолиб кетишади.

Шундай бўладики, “Насаф” БААнинг “Ал Аҳли” клуби билан бир хил 8 очко тўплаб ҳам гуруҳдан чиқа олмайди. Чунки ўзаро ўйинларда “Ал Аҳли” тўрт очко жамғаради. Ўша йил гуруҳдан иккита “Ал Аҳли” кейинги босқичга чиққанди. 

Умуман олганда “D” гуруҳидан жой олган “Насаф” ўз ўйинларини “Тракторсози” (Эрон), “Ал Аҳли” (БАА), “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) каби клубларга қарши ўтказиб, шундан иккитасида ғалабага эришади, икки бор дуранг ўйнаб яна иккита баҳсда ютқазиб қўяди. 

Тўплар нисбати 5-5. “Насаф” ўша йил “Тракторсози” клубини ҳар иккала баҳсда ҳам мағлуб эта олган. “Насаф”нинг бешта голига Артур Геворкян (3та), Илҳом Шомуродов ва Ҳамза Каримовлар муаллифлик қилишганди. 

2016 йил. Гуруҳда охирги ўрин 

2016 йил ҳам ОЧЛда биздан тўртта жамоа иштирок этган. Ўша йил фақат “Локомотив” мухлислар ишончини қозона олганди. Чунки жамоа биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олган. “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” эса гуруҳда қолиб кетишган. 

“Насаф” учун 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси баҳслари яна омадсиз келиб, жамоа охирги ўрин билан чекланиб қолади. Яна “D” гуруҳига тушган “Насаф” “Ал Жайиш” (Қатар), “Ал Айн” (БАА), “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) клубларига қарши баҳс олиб борганини кўпчилик яхши эслайди. 

Лекин жамоа атиги беш очко тўплаб гуруҳда қолиб кетади. “Насаф” битта ўйинда ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнайди ва учта беллашувда мағлуб бўлади. Тўплар нисбати 4-7. Ўша йил “Насаф”нинг ягона ғалабаси Қаршида “Ал Аҳли” устидан 2:1 ҳисобида қўлга киритилганди. “Насаф”нинг тўртта голидан иккитаси Бобир Абдухолиқов, яна иккитаси Мақсуд Каримов ҳисобига ёзилади. 

Бу йил нима бўлади? 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, мана энди бу йил “Насаф” ўз тарихида тўртинчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашади.  “С” гуруҳида кураш олиб борадиган "Насаф"нинг рақиблари анойилардан эмас - “Персеполис” (Эрон), “Ал Васл” (БАА) ва “Ал Садд” (Қатар). 

Жамоаларга назар ташлар эканмиз, қаршиликлар яна қийин гуруҳдан жой олган дея оламиз. Чунки “Персеполис”нинг қандай кучга эгалигини ҳамма билади, “Ал Садд” таркибида машҳур Хави ўйнаётганидан хабаримиз бор. Фақат “Ал Васл” бирмунча жумбоқдек кўринаётган бўлиши мумкин, лекин бу жамоанинг кучини ҳам “Насаф” билан кечадиган ўйинларда билиб оламиз. 

“Насаф”нинг шу пайтгача гуруҳ ўйинларида уч марта иштирок этгани-ю, аммо ҳеч бирида гуруҳдан чиқа олмаганини юқорида эслаб ўтдик. Энди бўлса мухлисларни бир савол ўйлантирмоқда: тўртинчи иштирок қандай бўлади? Шу ўринда доимгидек энг яхшисидан умид қиламиз ва “Насаф” билан бир қаторда “Локомотив”дан ҳам Осиё чемпионлар лигасида ижобий иштирокни кутиб қоламиз.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика